Тоо-Ашуудаги тоннелга қўйилган чекловлар 2 августдан бошлаб олинади

124

Тоо-Ашуудаги Кусеин Колбаев номидаги тоннелга киритилган чеклов 2 август куни соат 16:00дан бошлаб бекор қилинади. Сабаби йўлга асфальт босиш ишлари муддатидан эрта битди. Бу ҳақда 1 августда Транспорт ва коммуникация вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

Вазирликнинг маълумотига кўра, тоннелда электр ўтказгичлар тўлиқ алмаштирилиб, ёруғлик тизими ўрнатилиб, бетон плиталар билан эски асфальт таъмирланди.

Муассасанинг билдиришича, фақатгина йўл белгиларини чизиш ишлари қолди. Ҳозирда ҳаракат аввал белгиланган график билан бормоқда.

Бундан ташқари, бир-икки кунда тоннел атрофини ва кириш қисмини кўкаламзорлаштириш ишлари бошланади. Шунингдек, транспорт ҳаракатига чеклов киритилмайди.

Транспорт вазирлиги Колбаев номидаги тоннел 26 июлдан 6 августгача йўлни асфальт қилиш учун суткасига 10 соатдан ёпилишини билдирган. Чеклов транспортнинг барча турига киритилган, ҳайдовчилар олдиндан белгиланган рўйхат билан тўхтатилмоқда.

Кусеин Колбаев номидаги тоннель 1962 йили қурилган. Денгиз сатҳидан 3400 метр баландликда жойлашган. Умумий узунлиги 2200 километрни ташкил қилади. Транспорт вазирлигининг маълумотига кўра, тоннел охирги марта 2000 йили таъмирланган. Бунгача ҳайдовчилар тоннелдаги йўлдан норози бўлишган, июннинг бошида тоннелни сув босган.

Муаллиф: Медина Шамшидинова.