28 июлда Боткен вилоятининг чегарадош Кўк-Тош қишлоғида аёллар оарсидаги футбол турнири ўтди. Бу ҳақда ўйинни ёритиш учун борган «Клооп»нинг журналистлари маълум қилишди.
Турнирга умумий 10 жамоа қатнашмоқда. Мусобақа чегарада яшаган аёлларни қўллаш мақсадида уюштирилди.
Тадбир тўрт йилдан бери ўтказилади. Бунгача турнирнинг ташкилотчиси Гази Бабаярова бу сафарги ўйин аввалгиларидан фарқ қилиб, янада яхши даражада ўтишини билдирган. Унда у аёллар турнирга тайёрланиб, машғулотларни ўтказаётганини қўшимча қилган.
Кўктошдаги футбол бўйича турнир. Сурат: Айбике Адилет қизи / «Клооп»
Чегарадаги ҳаёт
Чегарадош қишлоқларнинг яшовчилари доим ҳадик билан яшашади. Бунга чегаранинг аниқланмаган ҳудудларида сув, ер ресурсларидан фойдаланиш, чеагарадан ноқонуний ўтиш билан боғлиқ можаро туфайли юзага келган тўқнашувлар сабаб.
Сўнгги қуролли можаро ўтган йилнинг сентябрида бўлган. Унда Қирғизистоннинг 63 фуқароси қурбон бўлиб, 200дан ортиқ одам яраланган. 140 мингга яқин одам уйларини ташлаб қетишга мажбур бўлиб, юзлаган оилалар бошпанасиз қолган.
Уйлар кечикиб, июнь ойида тўлиқ битирилиб, фойдаланишга топширилган. Қуролли жанжалда Қирғизистонга келтирилган зарарнинг суммаси умумий 3 млрд 130 млн сом деб баҳоланган.
2021 йилдаги қуролли тўқнашувда 36 қирғизистонлик ҳалок бўлган.