Президент Ўшдаги тоза сув муаммосини бир ой ичида ҳал этишни топширди

168

Президент Садир Жапаров Ўшга ташрифи чоғида шаҳарни тоза сув билан таъминлайдиган тўртта янги резервуарнинг қурилиши билан танишди. Бу ҳақда 28 июлда давлат раҳбарининг матбуот хизматидан билдиришди.

Маълумотга кўра, ҳозирда сув омборига тоза сув йиғилмоқда – ҳар бирининг ҳажми 6 минг куб метрни ташкил қилади.

Тоза сув резервуарининг қурилиши. Сурат: Президент матбуот хизмати.
Тоза сув резервуарининг қурилиши. Сурат: Президент матбуот хизмати.

Жапаров бир ой муддатда шаҳар аҳолисини тоза сув билан таъминлаш масаласини ҳал этишни топширди. Шаҳар мэри Бактибек Жетигенов эса шаҳарни тоза сув билан таъминлаш учун етарли ресурслар мавжудлигини билдирди. У бунга қадар ҳам бу масала кузда ҳал бўлишини айтган эди.

Ўшдаги тоза сув муаммоси

Ўш шаҳрининг ярми Оқбура дарёсидан сув ичади. Ёмғирли кунларда сув таъминоти тўхтатилади, бу эса, айниқса, кўп қаватли уйларда яшовчилар учун жуда кўп ноқулайликлар туғдиради.

Шу муносабат билан аҳоли норозиликларини билдириб, митингларга ҳам чиқиб келишади. Ўшнинг аввалги мэрлари ҳам ҳам тоза сув муаммосини ҳал қилишга ваъда берган, бироқ у амалга ошмай туриб, ўзлари лавозимларидан кетишган.

2022 йилнинг майида мэрия ёмғирли мавсумда сув таъминотидаги узилишларнинг олдини олиш лойиҳасини таклиф қилган. Осиё тараққиёт банки бунга 3 миллион АҚШ доллар ажратадиган бўлган.

Муаллиф: Айчурек Кенжекулова