Иссиқкўлда маҳаллий ҳукумат ва милиция ходимлари сувда юрувчи скутерларнинг эгаларига тушунтириш ишларини олиб боришмоқда. Бу ҳақда ИИВнинг матбуот хизмати билдирди.
Муассасанинг маълумотига кўра, «сувнинг четида хавфсиз дам олиш маданиятини шакллантириш, фуқаролар ҳаётини ва соғлигини сақлаш мақсадида» муассасалараро ишчи гуруҳ тузилган. Гуруҳ аъзолари скутерларнинг эгаларига, ҳайдовчиларга хавфсизлик қоидалари ва фалокат сабаблари ҳақида огоҳлантиришди.
«Энг асосийси, оралиқ масофани сақланг, бошқа одамлардан, скутерлардан ва қайиқлардан хавфсиз масофада бўлинг. Бу тўқнашув ва фалокатларни олдини олишга ёрдам беради», — деди ИИВнинг жамоат хавфсизлик хизмати бўлими бошчиси Таалай Алижанов.
Маҳаллий ҳукумат, милиция ходимлари тушунтириш ишларини Туп тумани ва Бостери қишлоғининг пляжларида олиб боришди.
23 июлда Чўлпонотадаги пансионатларнинг бирида сув хизматини кўрсатувчи моторли қайиқнинг ҳайдовчиси кўлнинг устида юрган «Таблетка» балонини судраб кетаётиб, теплоходга урилгани маълум бўлган. Баллонда кетаётган икки киши вафот этиб, бир киши жабрланган.
Иссиқкўл вилоят ИИБдан «Клооп» га моторли қайиқнинг ҳайдовчиси қўлга олиниб, дастлабки сўроқда айбини тан олганини билдиришган.
Ҳозирда тегишли суд-тиббий экспертизалар тайинланиб, терговга қадар текширув ишлари бормоқда.
Бу воқеадан кейин президент Садир Жапаров ИИВга ва маҳаллий ҳукуматга Иссиқкўлда дам олувчиларнинг хавфсизлигини таъминлашни, сув транспортининг фаолиятини тартибга солишга алоҳида эътибор қаратишни топширган.
Муаллиф: Салия Хурова