«Мени маст дейиш, бўлмаган гап. Боткен турғуни Орунбековнинг билдирувини рад этди

Боткеннинг Ак-Сай қишлоғида яшовчи Женишбек Дубанаев “МедиаХаб”га интервью бериб, 24 июлдаги қирғиз-тожик чегарасидаги сўнгги можарони тожикистонликлар бошлаганини айтди.

У президентнинг ахборот сиёсати бўлими бошлиғи Дайирбек Орунбековнинг, можарода «Қирғизистон фуқароси маст ҳолатда бўлган» деган билдирувини «бўлмаган гап» деб атади.

Нима бўлган эди?

24 июль куни кечқурун Боткендаги қирғиз-тожик чегарасида икки давлат аҳолиси ўртасида муштлашув келиб чиққани хабар қилинган.

Эртаси куни Дайирбек Орунбеков ўзининг фейсбукдаги саҳифасида можарони келиб чиқишига «Қирғизистон фуқаросининг маст ҳолатда тожикларнинг тўй машиналарини тўхтатиб, тош билан уриб, ойналарини синдириб ташлагани» сабаб бўлди деб ёзган. Кейин у постини ўчириб қўйган. У билдируви бўйича ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Дайирбек Орунбеков хабарининг скриншоти.

МХДҚнинг чегара хизмати эса, можаро Ак-Сай — Кок-Таш автомобил йўлида чиққанини билдирган. Унда Ак-Сайнинг турғунлари кетаётган машинани Ворух анклавидан Хўжаи Аъло қишлоғига йўл олган Тожикистон фуқаролари машиналари билан тўсгани айтилади.

Оқибатда Дача ҳудудида икки давлат аҳолиси ўртасида жанжал келиб чиққан. Чегара хизматидан Хўжай Аъло қишлоғи аҳолиси воқеа жойига борган қирғизистонлик милиция ходимига ҳужум қилишганини билдирган.

«ИИВнинг ходимлари у ердан қочиб чиқишга муваффақ бўлган, Тожикистон фуқаролари уни калтаклашга уринган ва машинасининг орқа ойнасини синдиришган», — деб билдирди Чегара хизмати.

Қишлоқ аҳолиси нима дейди?

Ак-Сай қишлоғи. Сурат: Торокул Дооров.

Боткен вилояти Ак-Сай қишлоғи турғуни, чегарадаги можарода калтакланган Женишбек Дубанаев Орунбековнинг «Қирғизистон фуқароси маст ҳолатда бўлган» деган гапини рад этди.

Шунингдек, у тожик томони «воқеанинг фақат ярминигина видеога олиб, қирғиз томонини айбдор қилиб қўйди» деб таъкидлади.

«Аввалига улар бизнинг Ак-Сай марказида машинаси билан йўлимизни тўсишди. Тўхтаб машинадан тушсам, сўкиниб қочди. Орқасидан қувиб етолмадим, Тожикистонга кириб кетишди. Уйланиш тўйидаги колонна бўлган. Биз қолганларини тўсиб, ўшалар билан урушиб кетдик. Мени маст дейишгани бўлмаган гап. Бизникилар аниқламасдан ҳам чиқараверади. Юқоридан тезроқ маълумот бер деса чиқариб қўйишди-да», — деб тушунтирди у.

Дубанаевнинг сўзларини Ақ-Сай қишлоғи раҳбари Эркин Жолчубаев ҳам тасдиқлади. У тожикистонликлар Қирғизистон фуқаросини воқеа жойига борган милиция ходимини ҳам калтаклаганини таъкидлади.

Боткен вилояти милициясидан «МедиаХаб»га жабрланган турғунларга суд-тиббий экспертиза тайинланганини билдиришган. Уларнинг айтишича, экспертиза натижаларисиз турғунларнинг «маст ёки соғ бўлган» деб ҳеч ким айта олмайди.

Айни пайтда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Орунбековни «миллий манфаатларга зид маълумот тарқатди» деб айблашмоқда. Айримлари Маданият вазирлиги Орунбековни «Ёлғон ҳамда ноаниқ маълумотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги» қонунга мувофиқ жиноий жавобгарликка тортадими, деб савол қўйишди.

МХДҚнинг чегара хизматидан эса қирғиз-тожик чегарасидаги можаро икки томонлама текширилишини қайд этишди. Маълумотда Тожикистон томони қирғизистонлик милиция ходимининг машинасига етказилган зарарни тўлашга тайёр экани айтилади.