Ахси туманида чегарадан молни ноқонуний ҳайдаб ўтишга ҳаракат қилганлар қўлга олинди

135

Жалолобод вилоятининг Ахси туманида чегаранинг аниқланмаган ҳудуди орқали молни ноқонуний ҳайдаб ўтишга ҳаракат қилган турғунлар қўлга олинди. Бу ҳақда 26 июлда МХДҚнинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, гумондорлар чегарачиларнинг талабига бўйсунмай, ҳужум қилишга ҳаракат қилгани айтилди. Натижада уларга огоҳлантириш мақсадида уч марта осмонга ўқ отилди.

Махсус хизматдан бу фактлар бўйича «Иқтисодий контрабанда», «Давлат чегарасидан ноқонуний ўтиш», «Ҳукумат вакилини қўрқитиш ёки унга нисбатан зўравонлик қилиш» моддалари билан жиноий иш қўзғалиб, беш киши ушланганини билдиришди.

Айни вақтда контрабандада гумонланган беш киши МХДҚнинг Жалолобод вилоятидаги вақтинча сақлаш жойига киритилди.

Шу йилнинг май ойида чегара хизматининг ва Ахси туман ИИБнинг масъул ходимлари контрабандага ёрдам берганликда гумонланиб қўлга олинган эди.

Махсус хизматдан Жалолобод вилояти ҳудудида мол ўғирлиги фактлари, ўғирланган молни Ўзбекистонга ўтказиш ҳаракати кўпайгани сабаб чегара хизмати ва Ахси туман милициясининг масъул ходимларининг фаолияти текширилганини билдирган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи