Жорий йилнинг 8 мартидан 25 июлига қадар 1800 дан ортиқ шахс маст ҳолда машина бошқаргани учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан ажратилди. Бу ҳақда 25 июлда милициянинг патрул хизмати хабар берди.
«8 мартдан бошлаб маст ҳолда автомобил бошқарган ҳайдовчилар учун жавобгарлик кучайтирилиб, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш моддаси жорий этилган. Унинг асосида маст ҳолда машина бошқараётганлар сони 17 фоизга камайган, ҳайдовчиларнинг масъулияти ошаётгани кузатилмоқда», — дейилади ИИВдан.
Йўл патруль милициясидан бундан кейин ҳам ҳайдовчиларнинг маст ҳолда автомобил бошқаришини олдини олиш мақсадида рейдлар ташкил этилишини қўшимча қилишди.
Бунга қадар йил бошидан буён йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан қўйилган жарималардан давлат бюджетига 241 миллиондан ортиқ маблағ тушгани маълум қилинган.
ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, 8 мартдан бошлаб маст ҳолда автомобил бошқарган ҳайдовчилар бир йил муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилишини билдирган.
Бундан ташқари, қоида бузган ҳайдовчиларнинг жарима миқдори ҳам ўзгартирилган. Унда ҳайдовчилик гувоҳномасисиз транспорт воситасини бошқарганларга аввал 5500 сомга бўлса, кейин 15 минг сомга, қарама-қарши томонга ўтиш 15 минг, қалбаки рақам билан ҳайдаганлик учун 20 минг сомгача оширилган.
Муаллиф: Айдана Айбек қизи