Суд Равшан Жээнбековнинг аёли Салкинай Алимбаеванинг қамоқдаги муддатини икки ойга узайтирди

123

Биринчи май туман суди сиёсатчи Равшан Жээнбековнинг аёли Салкинай Алимбаеванинг қамоқдаги муддатини икки ойга узайтирди. Маълумотни «Клооп»га 25 июлда туман судининг матбуот хизматида тасдиқлади.

Туман судининг 21 июлдаги қарорига кўра, Алимбаева 25 сентябргача МХДҚнинг ТИЗОсида бўлади.

Алимбаева шу йилнинг 25 май куни МХДҚ томонидан қўлга олиниб, саккиз соат сўроқ қилингандан кейин қамоққа олинган.

Унга «коррупция» моддаси билан айб қўйилгани айтилган. Кейин адвокат Разак Ашимбаев Алимбаевага «муниципал ер участкасини сотишга алоқаси бор» деган айб қўйилаётганини айтган. Бироқ махсус хизмат ҳамон Алимбаеванинг иши бўйича расмий маълумот бермаган.

Адвокат Гуляна Убалиева 2 июнга ўтар кечаси Алимбаева тергов қамоғида ҳушидан кетиб, соғлиги ёмонлашганини билдирган. Шунингдек, адвокат Алимбаева билан Жээнбековнинг вояга етмаган қизи холасининг қўлида қолганини, ота-онасини қамоққа олиниши сабаб аҳволи оғирлигини айтган.

Равшан Жээнбеков президентга мурожаат қилиб, оиласини таъқиб қилишни тўхтатишни талаб қилган. кейинчалик Жээнбековнинг қайнонаси ҳам давлат раҳбарига мурожаат қилиб, қизи билан куёвини озод қилишни сўраган.

Жээнбеков Кампиробод иши бўйича қамалиб, ҳозирда Бишкекдаги №1 тергов қамоғида. Унга «Оммавий тартибсизлик уюштириш» моддаси билан айб қўйилган. Шунингдек, «Қўйтош воқеалари»га боғлиқ иш қўзғалган.