Суд Кампиробод иши бўйича қўлга олинган 8 кишини қамоқда қолдирди

148

Бишкек шаҳар суди шу йилнинг октябридан бери Кампиробод иши бўйича айбланаётган 8 кишини қамоқда қолдирди. Уларнинг эҳтиёт чораси 20 июлда кўриб чиқилди.

Ҳозирда тергов қамоғида ётган саккиз кишининг қамоқдан озод қилиш ўтинчи қаноатлантирилмади. Улар: Эрлан Бекчоро уулу, Али Шабдан, Тимур Махмудов, Айбек Бузурманкулов, Илгиз Сарилдик уулу, Марат Баязов, Акил Айтбаев ва Айданбек Акматов.

Қўлга олинган 27 кишининг 14таси қамоқда. Бунгача 13 киши турли ҳолатларда уй қамоғига чиққан.

Ҳозирда фаоллар қамоқдаги Эрлан Бекчоро ўғли ва Али Шабданнинг оиласига ёрдам бериш мақсадида ҳисоб очишди.

Ёрдам беришни истаганлар қуйидаги ҳисобларга пул ўтказса бўлади:

0701 06 55 77 МБанк — Шаршекул, Эрлан Бекчоро ўғлининг аёли;

0705 12 53 12 МБанк, Элсом, бирдик — Нурайим, Али Шабданнинг аёли.

Кампиробод иши

2022 йилнинг октябрида Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 30га яқин фаол ва сиёсатчи қўлга олинган. Куч органлари уларга «Оммавий тартибсизлик уюштиришга тайёргарлик кўрган» деб айб қўйишган.

Уларнинг кўпчилиги асоссиз қамалишганини айтиб очлик эълон қилиб, ноябрда бошланган акция декабрнинг охиригача давом этган. Айримлари суд мажлисларида ҳушидан кетса, бошқалари аҳволи оғирлашганда касалхонага ётқизилган.

Қўлга олинганларнинг бари Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга ўтишини очиқ танқид қилишган, улар шу очиқ айтган сўзлари ўзларини қамоққа олишга асос бўлган дейишади.

Фаол, сиёсатчиларнинг қўлга олинишини бир қанча депутатлар айблаб, Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Қирғизистон ҳукуматидан қўлга олинганларнинг барчасини озод қилишга чақирган.

Асосий саҳифадаги сурат: Azattyk

Муаллиф: Айчурок Кенжекулова