Суд 13 ёшли қизни зўрлашда айбланган кишининг ҳукмини кучида қолдирди

147

Чуй вилоят суди 13 ёшли қизни зўрлашда айбланган кишини 15 йилга озодликдан маҳрум қилиш бўйича ҳукм чиқарди. Бу ҳақда «Клооп»га суднинг матбуот хизмати билдирди.

Бу ҳукми билан вилоят суди биринчи инстанциясининг қарорини кучида қолдирди.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумоти бўйича, 2017 йили қиз қўшниси томонидан жинсий зўравонликка учраган. «Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш лигаси» ташкилотининг маълумотига кўра, зўрлаш доимий равишда бўлган деб тахмин қилиш мумкин, сабаби икки йилдан кейин 2019 йилнинг майида жабрланувчининг бувиси қиз ҳомиладор эканини билдирган. УЗИ қизнинг беш ойлик ҳомиласи борлигини кўрсатган.

Бу йил март ойида «Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш лигаси» ташкилотининг ҳуқуқ ҳимоячилари бу иш бўйича суд жараёни тўрт йилдан бери давом этаётганини айтишган.

Қизни зўрлаш иши 2019 йилнинг июнида қўзғалган. Тергов гумондор кимлигини ўша вақтда аниқлаган. У қўлга олинган, бироқ бепушт экани айтилиб, айбини тан олмаган. Экспертлар комиссияси гумондор бепушт эмаслигини аниқлаган.

2021 йилнинг февралида Тўқмоқ шаҳар суди гумондорни 15 йилга озодликдан маҳрум қилган. Аммо адвокатлари суднинг қароридан норози бўлиб, уни [гумондорни] оқлашни талаб қилишган.

Март ойида «Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш лигаси» ташкилотининг ҳуқуқ ҳимоячилари жабрланувчи билан унинг онасини «судлар ва прокурорларга ишонч қолмагани учун» жамоатчиликдан қизни ҳимоя қилиш ишига аралашишни сўрашган. Шунингдек, бир қанча ҳуқуқ ҳимоячилари қизнинг ҳуқуқларини тиклаш учун чора кўришни сўраб, президентга, бош прокурорга ва ҳақиқатчига мурожаат қилишган.

Муаллиф: Медина Шамшидинова.