Президент Садир Жапаров Транспорт ва коммуникациялар вазирлигининг тизимларига республика бюджети ҳисобидан сотиб олинган 265 дона махсус янги техника топширди. Бу ҳақда 17 июлда президентнинг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, замонвий самосваллар, автогрейдерлар, битум ташувчи транспорт воситалари, бульдозерлар, авто бетон аралаштирувчи, экскаваторлар ва бошқа техникалар сотиб олинган. Президент махсус техникага эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга чақирди, сабаби «ҳар бир чақирим йўл ҳар бир қирғизистонлик учун янги имконият бўлиб ҳисобланади».
Давлат раҳбари транспорт-логистика инфратизимини ривожланиши давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши учун катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг айтишича, бу борада 2026 йилгача Давлатни ривожлантириш миллий дастурида афзалликлар берилган. Кўрсатилган йилгача 700га яқин махсус техника сотиб олиш режалаштирилмоқда.
«Олдимизга катта мақсадларни қўйганмиз, шуларни амалга ошириш билан кўплаган муваффақиятларга эришамиз», — деди Жапаров.
Бундан ташқари, президент вазирлик йўл тармоғини ривожлантириш моддий-техник базасини янгилаш ва яхшилаш мақсадларига ўтган йилдан бери республика бюджетидан пул ажратилаётганини билдирди. Масалан, бу мақсадларга 5 млрд сом берилган. Жапаров бунгача йўл техникаси кўпроқ насияга ёки грант асосида олинганини таъкидлади.
Бундан ташқари, бу йил йўл-транспорт тармоғидаги тармоқлар лойиҳалаш ишларини амалга ошириш учун бюджетдан 6 млрд сомдан ортиқ маблағ ажратилган.
Сўзининг якунида Жапаров сўнгги 3 йилда республика бўйича минг чақиримдан ортиқ йўл қурилиб, таъмирланганини билдирди.
Муаллиф: Медина Шамшидинова.