Бишкек аҳолисига газ қўйдириш учун 150 минг сомгача имтиёзли кредит бериш бошланади

122

Бишкекда «Газпром Қирғизистон» ишхонаси билан «РСК Банк»нинг «Газлаштириш» деб номланган лойиҳаси асосида имтиёзли насия берила бошлади. Бу ҳақда 17 июлда шаҳар мэриясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, лойиҳа экологик ҳолат ёмонлашиб бораётгани учун ишлаб чиқилган. Унга кўра, газ қўйдиришни истаганлар 150 минг сомгача насияни паст фоиз билан, гаровсиз, кафолатсиз ва дастлабки тўловсиз олишади.

«Моддий имкониятига яраша насияни тўлаш учун энг қулай вақтни одам ўзи танлайди – уч ой ёки икки йил. Кўмирдан газ билан иситишга ўтиш бўйича турғунларга маълумот бериш ишлари қизғин бормоқда», — деб ёзилади маълумотда.

19 июнда ҳукумат раҳбари Акилбек Жапаров олдиндаги иситиш мавсумида экологик ҳолатни яхшилаш ва Бишкекдаги тутунни олдини олиш бўйича ишчи йиғин ўтказган.

Йиғин давомида Вазирлар Маҳкамаси раиси ИЭМни табиий газга ўтказиш, аҳолига табиий газга улаш ва газ қозонларини сотиб олишга фоизсиз насияларни бериш, электр энергиясига тарифлар мисолида табиий газ учун тўловнинг дифференцияланган тизимини ишлаб чиқишни топширган.

Ҳар йили Бишкек қиш келиши билан ҳавоси ифлосланган шаҳарлар рейтингида олдинги ўринга чиқади.

 

Бишкек шаҳри. Сурат: Михаил Дудин

2022 йилнинг октябрида БМТнинг Қирғизистондаги вакиллиги Бишкекдаги тутун ҳақидаги текширувининг натижаси билан таништирган. Унга кўра, шаҳардаги ҳавонинг булғаниши хусусий уйларни иситиш учун ёқилаётган сифатсиз кўмир асос бўлгани айтилган. Ҳукумат шаҳарда ҳаво булғанишига сифатсиз бензин ва зич қурилишлар, Бишкек ИЭМ ҳам сабаблигини айтган.