USAID Соғликни сақлаш вазирлигига сил касаллигини аниқлаш учун 13 млн сомлик ускуналар берди

131

АҚШнинг халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Соғлиқни сақлаш вазирлигига сил касаллигини аниқловчи 13 млн сомлик замонавий диагностика ускуналарини топширди. Бу ҳақда 13 июлда вазирликнинг матбуот хизмати билдирди.

USAID умумий диагностиканинг янги 10 хил технологияли 29 GeneXpert платформасини сотиб олган. У сил касаллигини ва фойдаланилаётган дори-дармонларга реакцияни икки соатга яқин вақтда аниқлашга қодир.

Ускуна Бишкек шаҳар сил касалликларига қарши касалхонасида, ҳудудлардаги дастлабки тиббий-санитар ёрдам пунктларида, қолаверса, Жалолобод, Норин, Боткен, Талас ва Иссиқкўл вилоятларидаги сил билан курашиш марказларига ўрнатилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билдиришича, ускуналар USAID ташкилоти JSI билан ҳамкорликда ишлаётган «Силни соғайтириш» беш йиллик лойиҳаси асосида молияланиб, сотиб олинган. Режа бўйича Қирғизистондаги силга қарши курашиш ишларига 20,2 млн. доллар сарфланади.

Ускуналарнинг топшириш маросимида Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари USAID ташкилоти муҳим ишларини бажараётганини таъкидлади.

«Қирғиз Республикасида сил касаллиги билан курашишда USAID асосий ҳамкорларнинг бири бўлиб ҳисобланади. Берилган ускуналар силга қарши курашнинг самарадорлигини оширишга ва беморга йўналиш беришда ёрдам беради», — деди Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Бубужан Арикбаева.

Ўз навбатида USAID директори вазифасини бажарувчи Эндрю Мейбрук агентлик «сил касаллигини бартараф қилиш учун» Қирғизистон билан ҳамкорликни давом эттиришини таъкидлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, Қирғизистонда сил кўплаган дорига бардошли касаллик даражаси бўйича дунёда юқори ўринларнинг бирида туради. Сил касаллигини муваффақиятли даволаш учун имкони борича касалликни эрта аниқлаш ва беморларга самарали даволаш усулларини белгилаш учун штаммини топиш муҳим бўлиб ҳиосбланади.

Муаллиф: Медина Шамшидинова.