МХДҚ: Фейсбуктаги постларида миллатлараро адоват қўзғатишда гумон қилинган шахс қўлга олинди

104

МХДҚ 17 июлда Бишкекнинг Ч.А.С. турғуни миллатлараро адоват қўзғатишда гумонланиб қўлга олинганини билдирди. Махсус хизматнинг маълумотига кўра, у ўзининг Фейсбук саҳифасида «мамлакат фуқаролари ўртасида адоват уйғотувчи турли тенденцияли материалларни эълон қилиб келган».

Давлат қўмитаси бунга қадар ҳам гумонланувчи «бир неча бор миллатлараро адоватни қўзғатишга қаратилган билдирувлар берганини» билдирди. Бунинг учун у 5 суткага маъмурий қамоққа олинган, «аммо кўрилган чораларга қарамай, ноқонуний фаолиятини давом эттирган».

«Тўпланган материаллар асосида, судгача бўлган иш юритиш доирасида “C.А.С.”нинг юқорида қайд этилган ноқонуний фаолиятига суд-лингвистик экспертиза тайинланган ва унинг постларида миллатлараро низони қўзғатиш белгилари, шунингдек фуқароларнинг миллати бўйича пастлигини тарғиб қилиш белгилари мавжудлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан 12 июлда “ирқий, этник, миллий ва диний адоватни қўзғатиш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди», — деп билдирди МХДҚ.

Гумонланувчи 14 июлда қўлга олиниб, МХДҚнинг тергов қамоғининг вақтинчалик сақлаш жойига киргизилган. Ҳозирда тезкор тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.