«Тоннель таъмирланади». Тоо-Ашууда машиналар қатновига вақти-вақти билан чеклов киритилади

133

Тоо-Ашуудаги Кусеин Колбаев номидаги тоннелдаги таъмирлаш ишлари сабаб машиналар қатновига вақтинча чеклов киритилди. Бу ҳақда 12 июлда Транспорт ва коммуникациялар вазирлигидан билдиришди.

Маълумотга кўра, тоннелнинг эски асфальтини кўчириб, янгини босишга тайёргарлик кўрилади. Шу сабаб Тоо-Ашуудаги ўтиш йўли 12 июлдан 18 июлгача соат 05:00дан 08:00гача, 10:00дан 12:00гача ва 14:00дан 16:00гача ёпиқ бўлади.

Тоо-Ашуудаги ўтиш йўли. Сурат: Интернетдан олинди.

ИИВнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармаси ҳайдовчиларни узоқ йўлга чиқишдан олдин режалаштириб, агар зарур бўлмаса, кечаси йўлга чиқмасликни тавсия қилади.

Вазирликдан бунгача тоннелдаги электр симлари тўлиқ алмаштирилиб, ёритиш тизимлари ўрнатилганини қўшимча қилди. Шунингдек, тоннелдаги бўяш ишлари битиб, бетон плиталари алмаштирилди.

12-13 июнда ҳам тоннелдаги таъмирлаш ишлари сабаб машиналарнинг ҳаракатига чеклов киритилган.

Кусеин Колбаев номидаги тоннель 1962 йили қурилган. Денгиз сатҳидан 3400 метр баландликда жойлашган. Умумий узунлиги 2200 километрни ташкил қилади.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи