Қадамжойда 14 ёшли қизнинг зўрлаб ўлдирилиши бўйича гумондорлардан бири умр бўйи қамоқда қолди

83
14 ёшли марҳум Айдай Кочкорова. Сурат: Клооп

Боткен вилоят суди Қадамжой туманида зўрлаб ўлдирилган 14 ёшли қизнинг ўлимида айбланганларнинг бирини умрбод озодликдан маҳрум қилиш қарорини ўзгартиришсиз қолдирди. Бу ҳақда суддан «Клооп»га 12 июлда билдиришди.

Маълумотга кўра, суднинг қарори 4 июлда чиққан. Айбланувчи 28 февралда Қадамжой туман судининг қарори асосида мулкини мусодара қилиш билан умрбод озодликдан маҳрум қилинган.

«Қотиллик», «Зўрлаш», «Жинсий зўравонлик ҳаракатлари», «Одам ўғирлаш» моддалари асосида айбланиб, 10 йилга ҳукм қилинган вояга етмаган Элдияр Бактияр ўғлининг жиноят ишини кўриб чиқиш томонларнинг илтимоси билан 4 августга қолдирилди.

20 июнда зўрлаб ўлдирилган қизнинг онаси Жумагул Нурбаева томонлар суд мажлисини атайлаб чўзишаётганини айтган. Бу ишни охиригача назоратга олишни сўраб, яна президентга ва бош прокурорга мурожаат қилган эди.

Қадамжойда 14 ёшли қизнинг ўлдирилиши

Ўтган йилнинг 4 сентябрида Қадамжой туман милициясига Ноогардан қишлоғининг жанубий тарафидан ўтган Ўш — Раззақов авто йўлидаги сел ўтувчи ер ости йўлидан номаълум қизнинг жасади топилгани ҳақида маълумот келиб тушган.

Воқеа жойига келган милиция ходимлари қизнинг қўллари ортига боғланганини, бўйнида ип билан бўғишдан қолган излар бор эканини аниқлашган. Бош прокурор Курманкул Зулушев қўлга олинганлар қизни зўрлашда ҳам айбланаётганини айтган.

«Қотиллик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалиб, суд-тиббий экспертиза тайинланган. Ишни президент Садир Жапаров ўз назоратига олганини айтиб, «жиноятчилар қатъий жазоланиши керак» деб билдирган. Бош прокурор Курманкул Зулушев ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари бу ишни «адолатли тергов қилади» деб ваъда қилган.

5 сентябрда қизнинг ўлимида гумонланиб 1995, 1997 ва 1998 йили туғилган Қадамжой туманининг уч турғуни қўлга олинган. Кейинчалик бу ишга алоқаси бор, дейилиб тўртинчи гумонланувчи — балоғатга етмаган ўсмир қўлга олинган. Уларнинг бари Қадамжой туман судининг қарори билан икки ойга қамоққа олинган.

4 декабрга ўтар кечаси Ўш шаҳридаги №5 тергов қамоғида бу ишда гумонланган икки киши вафот этган марҳумларнинг яқинлари, уларни ТИЗОнинг бошқа-бошқа камерасида бир вақтда ўзини осиб, жонига қасд қилганига ишонмаслигини айтишган.

Улар гумондорларга қамоқда босим ўтказилган, деб ҳисоблаб, бу воқеага «президентнинг бевосита айби бор» деб билдиришган.

Кейин Ўшдаги тергов қамоғи ходимларининг эътиборсизлиги бўйича жиноят иши қўзғалган. Суд-тиббий экспертиза марҳумларнинг танасида эски доғлар бўлганини билдирган.