Хитойнинг Нанкин тиббиёт университетининг мутахассислари Бишкекда 6 июлдан бошлаб 13 июлгача аёлларнинг жинсий органларидаги саратон касаллигини аниқлаш бўйича текширувларни ўтказади. Бу ҳақда 5 июлда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билдирди.
Текширув Миллий онкология ва гематология марказининг 2 корпусидаги 217-хонада, ҳар куни 09:00дан 17:30гача ўтказилади. Соат 12дан 14гача тушлик бўлади.
Қабул 0550585756, 0706307750 телефонлари орқали олдиндан ёзилиш билан олиб борилади.
Скринингга келганда паспортингиз бўлиши керак. Текширувдан ўтишдан икки кун олдин жинсий алоқада бўлмаслик керак.
Вазирликдан текширувга қарши кўрсатмаларни маълум қилишди:
- ҳомиладорлик;
- менструация;
- скрининг турмушга чиқмаган қизларга қилинмайди.
Муассасанинг маълумотида, аёлларнинг жинсий аъзоларини саратон касаллигига текширувдан ўтказиш бўйича келишув 27 июнда соғлиқни сақлаш вазири Гулнара Баатировани хитойлик профессорлар билан бўлган учрашувда ҳал қилинган.
Бунгача 25-27 январь кунлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва БМТнинг UNFPA фонди ёрдами билан Чуйда кўкрак ва бачадон саратонини олдини олиш мақсадида аёлларга бепул текширувларни ўтказган. Бу акция Бутун жаҳон саратонга қарши курашиш куни муносабати билан ташкил қилинган.
Муаллиф: Айдана Айбек қизи