Иссиқкўлда президент Садир Жапаров таҳсил олган мактаб 45 миллион сомга таъмирланади.

84

Иссиқкўл вилоят капитал қурилиш бошқармаси Туп тумани Кен-Суу қишлоғидаги президент Садир Жапаров ўқиган мактабни 45 миллион 184 минг сомга таъмирлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 5 июлда давлат харидлари сайтида эълон қилинган тендердан маълум бўлди.

Тендер эълонига кўра, 1969 йилда ташкил этилган Сидикбеков номидаги 16-мактабнинг эски биноси капитал таъмирланади. Қурилиш жараёнида иситиш ўт қозонини ўрнатиш, шунингдек, ички ва ташқи таъмирлаш ишларини бажариш режалаштирилмоқда. Таъмирлаш ишлари янги ўқув йили бошланишига қадар якунланиши кутилмоқда.

Президент Садир Жапаров Иссиқкўл вилоятининг Кен-Сув қишлоғида туғилиб ўсган. Унинг таржимаи ҳолида 1987 йилда мазкур мактабни тамомлагани айтилади.

Таълим вазирлиги маълумотига кўра, мактабларни таъмирлаш учун йилига давлат бюджетидан 100 миллион сом ажратилади, бироқ бу маблағ ҳаражатларнинг атиги 24 фоизини қоплашга етади. Айни пайтда Қирғизистондаги мактабларнинг тўртдан биридан кўпи авария ҳолатида ёки капитал таъмирга муҳтож.

Муаллиф: Медина Шамшидинова