Жалолобод: Супермаркет яқинидаги оммавий муштлашувдан сўнг тўрт киши ҳибсга олинди

116

Жалолободдаги супермаркетлардан бири яқинида содир бўлган муштлашувга алоқадорликда гумон қилиниб, 21 ёшли тўрт нафар йигит қўлга олинди. Бу ҳақда 5 июлда «Клооп»га шаҳар милицияси хабар берди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда воқеанинг видеоси тарқалган. Унда 20 га яқин бола муштлашганини кўриш мумкин.

Милициянинг маълумотига кўра, 2 июль куни милицияга бир гуруҳ болалар муштлашгани ҳақида хабар келиб тушган. Худди шу куни ҳодиса юзасидан тергов бошланган.

Ҳибсга олинганлар милиция бўлимига етказилган. Дастлабки маълумотларга кўра, можарога келишмовчилик сабаб бўлган.

Ҳозирда муштлашувнинг бошқа иштирокчилари қидирилмоқда.