Иссиқкўлда МХДҚ ходимларининг фарзандлари учун соғломлаштириш маркази очилди

183

29 июнда президент Садир Жапаров МХДҚга қарашли «Айкўл» болалар соғломлаштириш марказини очди. Шу пайтгача муассаса «Спутник» деб номланган. Бу ҳақда президент маъмурияти хабар берди.

Сурат: Президент маъмурияти
Сурат: Президент маъмурияти
Сурат: Президент маъмурияти
Сурат: Президент маъмурияти
Сурат: Президент маъмурияти

Президент ходимлар «вақтларининг кўп қисмини миллий хавфсизлик масалаларига ва мамлакат ҳудудий яхлитлигини сақлашга бағишлаб, оиласи, дўстлари билан дам олишдан четда қолишаётганини» айтиб, шу туфайли давлат раҳбарияти «уларнинг самарали фаолият юритиши учун шароитлар тузишга барча куч-ҳаракатини сарфлаши керак» деб таъкидлади.

«Вақти, саломатлигини давлат манфаатларига бағишлаётган эр-йигитларимизни давлат эътибордан четда қолдирмайди. Давлат хавфсизлиги учун курашаётган бундай азаматларимизнинг фарзандларига муносиб ғамхўрлик қилсак, улар яна эл-юртни ғамини ўйлайдиган ватанпарвар ўғил-қизлар бўлиб вояга етишига ишонаман», — деб билдирди Жапаров.

Шунингдек, давлат раҳбари бугунги кунда МХДҚ ва бошқа давлат ходимлари учун янги турар-жой, маъмурий биноларни қуриш ишлари давом этаётганини қўшимча қилди.

Президент аппаратининг матбуот хизмати «Айкўл» соғломлаштириш марказининг барча объектлари жиҳозланиб, шунингдек марказ ҳудуди кўкаламзорлаштирилганини маълум қилди.

Бу МХДҚ ходимлари учун қурилган биринчи муассаса эмас. Ўтган йил сентябрь ойи бошида Хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев мамлакат бўйлаб Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг 50 га яқин янги биноси қурилганини айтган. Бироқ ўшандан бери расмийлар МХДҚ билан Чегара хизматига яна бир қатор бошқа объектларни очди.

Бу йил май ойининг охирида Ташиев Бишкекда МХДҚнинг маъмуриятининг янги биноси қурилиши учун капсула қўйган.