Бишкекда кинорежиссёр Михаил Дудников машина уриб вафот этди

171
Ўнг томонда Михаил Дудников. Сурат: Элена Баялинова

75 ёшли режиссёр Михаил Дудников Бишкекда машина уриб кетиб вафот этди. Бу ҳақда 30 июнда медиа эксперт Элена Баялинова хабар берди.

Маълумотга кўра, режиссёрни 29 июнь куни соат 16:40да пиёдалар ўтиш жойидан Hyundai Santa Fe русумдаги автомашина уриб кетган. Бахтсиз ҳодиса Жибек Жолу шоҳ кўчаси ва Панфилов кўчаси чорраҳасида содир бўлган.

«Кино соҳасида у доим бир нарсаларни уйлаб топиб яратган, ўзини намоён қилишнинг янги шаклларини излаган киши бўлган. У одамлар ва табиат билан мулоқотда очиқ фуқаролик позициясига эга эди. Михаил Иванович ўқитувчилик фаолияти давомида катта ишонч қозонган ва ўқувчиларнинг қалбидан жой топган», — деб эслайди Баялинова.

Бишкек шаҳар патруль милициясидан бу маълумотни тасдиқлашиб, гумонланувчининг машинаси жарима ҳовлисига тўхтатилди ва тегишли экспертизалар тайинланганини билдиришди. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Михаил Дудников 75 ёшда эди. У «Калия Токтогулованинг учушу», «Эртенкиге сабак», «Келгинди», «Экскурсия» ва бошқа ҳужжатли фильмларни суратга олган.