Ижтимоий тараққиёт собиқ вазири ёрдамчиси озодликка чиқди

575

Sabirov-i-Mirzahmetov-na-sude-450x300

Беш йиллик қамоққа ҳукм қилинган собиқ министр Равшан Сабиров ёрдамчиси Тахир Мирзахмедов муддатидан аввал озод қилинди. У ўз бошчиси билан бирга пора талаб қилганликда айбдор деб топилганди.

Мирзахмедов бундан «бир-икки ой муқаддам» озод қилинган, бироқ бу хабар оммага ҳозирга келиб ошкор бўлган.

Собиқ ёрдамчининг озодликка чиққанини Сабиров ёқловчиси Икрамидин Айткулов тасдиқлади.

Адвокат сўзларига кўра, Мирзахмедов МХДҚ тергов изоляторида ноқонуний сақланган.

Айткуловнинг айтишича, уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Мирзахмедов аввалига СИЗО 1, кейин қамоққа юборилиши керак эди, бироқ у маҳкамадан сўнг МХДҚ тергов изоляторига қайтарилган.

«Сабировни биринчи СИЗО-1га, кейин эса колонияга юборишди, Мирзахмедов эса — қандай МХДҚ СИЗОсида ўтирган бўлса, қўйиб юборилгунча ўша ерда қолдирилди.

Айткулов тахминича, бу ҳаракатларни махсус хизмат ходимлари доим Мирзахмедовга босим ўтказиб, Сабировга нисбатан кўрсатмаларини ўзгартирмаслиги учун қилишган.

Бироқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати Мирзахмедовга нисбатан ҳеч қандай босим ўтказилмаганини билдириб, собиқ министр адвокати иддаоларини рад этди.

«Қандай босим? Ҳеч ким унга босим кўрсатгани йўқ», — деди матбуот хизмати ходими.

МХДҚ вакилига кўра, маҳкама қароридан сўнг ҳам қўмита тергов изоляторида қолишнинг ҳеч бир ажабланарли ери йўқ — унинг айтишича, Мирзахмедовнинг ўзи Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов изоляторида қолдиришни сўраган.

«Шахсий хавфсизлигини ўйлаб, Мирзахмедовнинг ўзи бизнинг тергов изоляторимизда қолдириш илтимоси билан мурожаат қилиб ариза ёзди. Барчаси қонун доирасида ўтди», — деди у.

Қирғизистон Олий суди 23 май куни Сабировни бола асраб олиш учун Италия компаниясига лицензия беришга пора талаб қилганликда айбдор деб топиб, уни беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилганди.

Маҳкама Сабиров ёрдамчиси Тахир Мирзаметовни ҳам жиноятга алоқадорликда айбдор деб топди ва уч йиллик қамоқ билан жазолаганди.

Бироқ, ҳар иккала айбланувчи ўз айбига иқрор бўлмаганди.

Даставвал Бишкекнинг Биринчи май район суди Сабировни оқлаб, унинг собиқ ёрдамчиси Мирзамаметовни олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм этганди.

Ўшанда давлат айбловчиси собиқ министрни 15 йилга, унинг ёрдамчисини 14 йилга озодликдан маҳрум этишни сўраганди.

3 октябр кунги маҳкамада Сабиров ёрдамчиси ўз кўрсатмаларини бошчиси фойдасига ўзгартирганди — у Сабировнинг айбсиз эканини таъкидлай бошлаганди.

Бош прокуратура 2012 йилнинг июл ойида Сабиров ёрдамчиси Тахир Мирзахметов баёнотига таяниб, собиқ мулозимга қарши жиноий иш қўзғаганди.

Махсус хизмат ходимлари Сабировни 5 июл куни қўлга олганди.

Мулозим ўзига қўйилаётган барча айбловларни рад этиб келади.

«Мен айбловнинг бирор биндига ҳам рози эмасман. Мен ҳеч кимдан пора талаб қилмаганман», – деганди Сабиров ўз иши бўйича ўтаётган маҳкамаларнинг бирида.