Вазирлар маҳкамаси 2023 йили йўлларни қуриш ва таъмирлашга 6 млрд сомдан ортиқ маблағ ажратди. Бу ҳақда 20 июнда Транспорт вазирлигига янги техникаларни топшириш маросимида вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Бакит Торобаев билдирди.
Транспорт вазирлигига махсус техникаларни топшириш. Сурат: Вазирлар маҳкамаси
Унинг айтишича, ҳукумат йўл тармоғидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун умумий 669 дона махсус техника сотиб олади.
20 июнда Транспорт вазирлигига техникаларнинг биринчи 84 донаси топширилди: самосваллар, автогрейдерлар, автомиксерлар, сув ташувчи транспортлар, сурувчи техникалар, битум ташувчи техникалар, бульдозерлар, погрузчиклар, экскаваторлар, траллар, бензовозлар, асфальт босувчи ва бошқа техникалар.
Техникаларнинг қолган қисмини вазирликка яқин орада олиб келиниши таъкидланди.
“Йўл тармоғини динамикали ривожланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу йил тармоқдаги лойиҳаларни амалга оширишга бюджетдан 6 млрд сомдан ортиқ маблағ ажратилди. Йилнинг охиригача республика бўйича 855 чақирим йўлни қуриш ва таъмирлаш режалаштирилган, улар 587 чақирим – асфальт босиш, 178 чақирим – йўлни текислаш (ШПО) ва 90 чақирим – шағал ишлари олиб борилади”, — деб билдирди Торобаев.
Муаллиф: Нуриза Уланбек қизи