Иссиқкўлда ногирон инсонларнинг анънага айланган юриши ўтмоқда

107

Иссиқкўл вилоятининг Балиқчи шаҳрида 19-июнда имконияти чекланганларнинг урфга айланган пиёда юриши бошланди. Ҳар йили ўтказилувчи акция «Биз учун қилинган ҳаракатлар бизнинг иштирокимизда бўлсин» деган шиор билан ўтмоқда.

Беш кунлик акциянинг иштирокчилари Балиқчидан Чолпон-Ота шаҳригача 80 чақиримни пиёда босиб ўтишади.

Маршдан мақсад — имконияти чекланганларга нисбатан стереотипли муносабатга қарши курашиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга эътибор қаратиш.