16 июнда Қирғизистоннинг футбол бўйича миллий терма жамоаси Марказий Осиё футбол ассоциациясининг “Улуттар Кубогу-2023» халқаро мусобақасининг гуруҳлар ўйинида Эрон жамоасига 1:5 ҳисобида енгилди.
Учрашув Бишкек шаҳридаги Долон Омурзаков номидаги стадионда ўтди. Қирғизистонлик футболчиларни қўллаб ўйинга президент Садир Жапаров ҳам келди.
Ўйиндаги биринчи уч голни эронлик Мехди Тареми киритса, қолган икки голни дарвозага Сердар Азмун киритди. Қирғизистон терма жамоаси учун ягона голни ҳужумчи Мирлан Мурзаев киритди.
Бунгача Қирғизистон терма жамоаси Эрон билан тўрт ўйин ўтказган — барча ўйинда Эрон жамоаси ғолиб бўлган.
“Улуттар Кубогу-2023» мусобақасида Эрон Қирғизистонни ютиб В гуруҳида олдинга чиқди. Финалда А гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон терма жамоаси билан майдонга тушади. Қирғизистон учинчи ўрин учун курашади — А гуруҳида Тожикистон, Оман, Туркманистон қайси бири иккинчи ўринга эга бўлса, шу жамоа билан учрашади.
“Улуттар Кубогу-2023»
“Улуттар Кубогу-2023» (CAFA NATIONS CUP-2023) — Марказий осиё давлатларининг терма жамоалари учун ўтказилувчи футбол мусобақаси. Унга Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Оман ва Ўзбекистон терма жамоалари қатнашади. Мусобақа бу йил биринчи марта ўтказилмоқда.
Учрашув гуруҳлар ичида бир босқичда ўтказилади. Икки гуруҳнинг ғолиби бўлган икки жамоаси финалда учрашади. Ўз гуруҳларида иккинчи ўринни эгаллаганлар учинчи ўрин учун майдонга тушади. Финал учрашуви Тошкент шаҳрида ўтказилади.