Парламент қўшиқчининг сочини муҳокама қиладиган ер эмас — Примбердиев депутатнинг танқидига жавоб берди

Жогорку Кенешнинг депутати Кундузбек Сулайманов “Ата-Журт Қирғизистон” фракциясининг 16 июндаги йиғинида Наврўз байрамидаги концертда сочини ўстириб, боғлаб олган қўшиқчи Кайрат Примбердиевни танқид қилди.

У бундай кўриниш “ота-боболаримизда бўлмаган” деб, Маданият вазирлигини концертларни назорат қилишга чақирди.

“Қирғизда аёлларни аёлдай, эркакни эркакдек ўрни бўлган. Наврўз мусулмонларнинг байрами. Концерт бериш тармоғини ким назорат қилади ўзи? Шуларни бир қараб қўйсанглар, уятда шу. Ёшларимизни бузаётган интернетни тиёлмасак, жамоатчиликка чиқяпти”, — деди у.

Қўшиқчи Кайрат Примбердиев “Арча Медага” интервью бериб, Жогорку Кенеш “фуқароларнинг, қўшиқчиларнинг сочини, кийимини муаммо қилиб кўтарадиган жой эмас” деб билдирди.

Шунингдек, Примбердиев ундан бери уч ой ўтганини таъкидлаб, Сулайманов Наврўзни “мусулмонларнинг байрами” ва “соч ўстириш ота-боболаримизда бўлмаган” деб янглишаётганини билдирди. у депутатни “бир нарса айтишдан олдин, тарихни ўрганишга чақирди”.

“Сувга энг бой мамлакат Қирғизистон ёзда сувсиз қолади. Қишда кўк тутун босиб, аҳоли дам ололмай, ўпка касалликларига, аллергияга чалинмоқда. Бизда замонавий тиббиёт ускуналари йўқ бўлгани учун айримлар Туркия, Ҳиндистонга бориб қиммат операциялар қилишга мажбур. Бишкекдаги мактаб, болалар боғчаларида ўрин йўқ. Жогорку Кенешда шундай масалаларни кўтарса ярашади. Мен хоҳласам тақир бош бўлиб қириб оламан. Сочим бировнинг бошини оғритмаслиги керак”, — деди у.

Жогорку Кенешда қўшиқчиларни “ёшларга салбий таъсир қилаётгани ҳақида” бир неча марта масала кўтарилган. Парламентнинг қўмита йиғинида Алишер Козуев россиялик хонанда Моргенштер “ёшларни бузаётганини” айтиб, Маданият вазирлигидан Бишкекда бўладиган концертни тўхтатишни талаб қилган. вазирлик талаби билан қўшиқчи Бишкекдаги Alga Fest фестивалига қатнашмаслиги маълум қилинди.