МХДҚ: Қирғиз-ўзбек чегарасини ноқонуний кесиб ўтган канал ёпилди

176

Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг давлат чегарасида ноқонуний ўтувчи канал аниқланиб, иши тўхтатилди. Бу ҳақда 14-июнда МХДҚдан билдиришди.

Маълумотга кўра, 3-июнда Ўш вилоятининг Қорасув туманида давлат чегарасидан Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний ўтишга ҳаракат қилган Бангладешнинг 4 фуқароси ва Ўзбекистоннинг 1 фуқароси қўлга олинган.

Гумондорлар. Сурат: МХДҚ

Шунингдек, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш бўйича гумондор фуқарога кўмаклашиб, воситачи хизматини бажарган Ўзбекистоннинг 29 ёшли фуқароси қамоққа олинди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

5-июнда Баткен вилоятида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган чет ўлкалик уч киши қўлга олинган. Қўлга тушган 52, 27 ва 23 ёшли фуқаролар «Давлат чегарасидан ноқонуний ўтиш» моддаси асосида вақтинча сақлаш жойига киритилган. Тергов давом этмоқда.

Муаллиф: Аида Исрайилова