Ташиев: Мамлакатни мудофаа қилиш салоҳияти учун икки йилда 1,5 млрд доллар сарфланди

165

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг бошчиси Камчибек Ташиев сўнгги икки йилда давлатнинг мудофаа салоҳиятини ривожлантиришга 1,5 млрд доллар сарфланганини билдирди. Бу маблағга ҳарбий техника, ўқ-дори, қурол-яроғ ва бошқалар сотиб олинган.

Бу ҳақда у 14 июнда Жалолободда 20 чегарачининг оиласига янги уйларни калитларини топшириш вақтида айтди. Шунингдек, Ташиев ҳукумат “ўлканинг мудофа салоҳиятини қуриш сўз билан эмас, иш билан мустаҳкамланаётганини” айтди.

“Давлатни ҳимоя қилиш учун қурол-яроғларни, воситаларни ва бошқаларни оляпмиз. Сўнгги икки йилда 1,5 млрд доллардан ортиқ пулни биз шу тармоққа сарфладик”, — деди у.

Қизиғи шундаки, шу йилнинг март ойида ҳукумат ўлканинг мудофаасини оширишга 1 млрд доллар сарфлаганини айтган эди.

Бундан ташқари, хавфсизлик кенгашининг 13 июндаги йиғинида вазирлар маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаров ҳукумат икки йилда ҳимоя тармоғига 83,4 млрд сом (7,2 млн доллардан ортиқ) сарфланганини билдирган.

Бунгача Қирғизистон Баткеннинг “ҳавосини ёпиш” учун Беларусдан “Печора-2 БМ” мобил зенит-ракета комплексининг биринчи партиясини сотиб олиб келгани маълум бўлган. Шунингдек, Туркиянинг учувчисиз учувчи “Байроқдор ТВ2», “Байроқдор Ақинжи», “Ақсунгур” аппаратларини ва бошқа ҳарбий техникаларни сотиб олган.

Қирғизистон 2021 ва 2022 йили Тожикистон билан чегарада икки қуролли тўқнашув бўлгандан кейин ҳарбий техникаларни сотиб ола бошлаган.

Қирғизистон билан Тожикистон ўртасида чегара чизиқлари аниқланмагани учун чегарага яқин ҳудудларда доим келишмовчилик бўлиб, сўнгги икки йилда қуролли можароларгача етган.