Ҳуқуқ ҳимоячилари Азимжон Асқаровнинг яқинларига товон тўлашни талаб қилишди

197
Азимжон Асқаров

“Бир Дунё — Қирғизистон” ташкилоти 14 июнда марҳум ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров бўйича маълумот берди. Улар 2010 йилдаги Июнь воқеасидан кейин бир неча оғир моддалар билан судланган Аскаровни оқлаб, унинг оиласига товон тўлаб беришни талаб қилишди.

13 йил олдин — 2010 йилнинг 15 июнида ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров қамоққа олинган. Миллий ва халқаро ташкилотлар Асқаровнинг қамалишини унинг 2010 йилнинг июнидаги қонли воқеада ҳалок бўлганлар, ярадорлар ва талончилик фактларини тўплаб, ҳужжатлаштиргани билан боғлашади.

“Бир Дунё — Қирғизистон”дан Асқаров қамоқда йиллар давомида қийноққа солиниб, бунинг оқибати унинг ўлимига олиб келганини таъкидлашди. Шу сабаб ҳуқуқ ҳимоячилари қирғиз ҳукуматини Асқаровни оқлашга ва унинг оиласига товон тўлаб беришга чақиришди.

Асқаровнинг ўлими

Ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров 2020 йилнинг 25 июлида Бишкекдаги №47 ахлоқ тузатиш қамоғида вафот этган. Аскаров 69 ёшда эди, ўлими олдидан унинг соғлиғи анча ёмонлашган. Аскаровнинг ўлимига икки томонлама зотилжамнинг ўткир нафас етишмовчилиги сабаб бўлган.

Адвокат ҳуқуқ ҳимоячисини касалхонага ётқизишни талаб қилишига қарамай, ҳукумат Асқаровни ЖИДҚнинг марказий касалхонаси жойлашган 47-колонияга ўтказиш билан чекланган.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг ўлим факти бўйича судгача текширув бошланган. Кейин ЖИДҚнинг терговчиси жиноят белгилари йўқлиги сабаб ишни тўхтатган. Бу қарорни Бишкекнинг Свердлов туман суди қонуний деб топган. Шу сабаб “Бир Дунё — Қирғизистон”нинг адвокатлари Бишкек шаҳар судига ва Олий судга аппеляция беришган. Икки суд ҳам Азимжон Асқаровнинг ўлими бўйича ишни тўхтатилганини ноқонуний ва асоссиз деб топган.

Янги текширувни яна ЖИДҚ зиммасига олган, бироқ “Бир Дунё — Қирғизистон”нинг адвокатлари бунга қарши чиқишган.

Адвокатлар муассаса жиноят ишини тўхтатилишидан манфаатдор ва уни адолатли текшира олмайди деб айтишган. Улар ишни МХДҚга ўтказишни, бош прокуратурадан ҳуқуқ ҳимоячисини ўлимини текшириш ишидан ЖИДҚнинг терговчисини четлатишни сўраган. 2021 йилнинг сентябрида Азимжон Аскаровнинг ўлимини МХДҚ текшириши маълум бўлган. Иш қандай бораётгани ҳозирча номаълум.

Азимжон Асқаров

Азимжон Асқаров — Қирғизистон жанубидаги ҳуқуқ ҳимоячиси — умрининг 10 йилини қамоқда ўтирган. Уни 2010 йилнинг 15 июнида Қирғизистон жанубидаги миллатлар аро можаро вақтида қўлга олишга

Ҳуқуқ ҳимоячисига “тартибсизлик уюштириш”, “миллатлар аро нафратни қўзғатиш” ва “одам ўлдиришда иштирок этиш” бўйича айблар қўйилган. 2010-йил охирида суд Асқаровни умрбод панжара ортига қамаган, бироқ ҳуқуқ ҳимоячиси айбини тан олмаган.

Азимжон Асқаровнинг иши бўйича бир қанча қарама-қаршиликлар кузатилган — ҳуқуқ ҳимоячиси асосан милициянинг кўрсатмаси сабаб судланган. Бундан ташқари, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Асқаров қийноққа олинганини ва ҳуқуқ ҳимоячисига қарши суд иши адолатсиз бўлганини айтган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Асқаровга нисбатан таъқибни у милиция томонидан қилинган қийноқ фактларини текширувга олгани билан боғлаган.

2016 йили БМТнинг қўмитаси қирғиз ҳукуматидан Асқаровга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилиб, қамоқдан озод қилишни талаб қилган, бироқ ҳукумат буни амалга оширмаган. Судда унинг иши қайта кўриб чиқилгани билан ҳукм ўзгармаган.

“Бир дунё” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти 2021 йилнинг ёзида Қирғизистон жанубидаги 2010 йилнинг июнь воқеалари бўйича президент Садир Жапаровга мурожаат қилиб, Аскаровни ўлимидан кейин оқлашни сўрашган.