Ташиев Жалолободда чегарачиларнинг оилаларига янги хонадонларнинг калитини топширди

115

МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиев 14 июнда Жалолободда чегарачиларнинг оилаларига янги уйларнинг калитларини топширди. Бу ҳақда Region TV телеканалининг директори Откурбек Рахманов билдирди.

Чегарачилар учун қурилган икки қаватли уйнинг 20 хонадони, ёнида болалар ўйнайдиган майдонча, спортзал, футбол майдончаси ва бошқа керакли шароитлар бор.

Камчибек Ташиев лента кесмоқда. Сурат: Откурбек Рахмановнинг Фейсбук саҳифаси

Ташиев уйларнинг калитларини бераётиб, ҳукумат янги қуролларни сотиб олиб, ҳарбий хизматчилар учун яхши шароитларни тузиш билан давлатнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаётганини айтди. У ҳукумат бу ишни давом эттиришини қўшимча қилди.

Чегара хизмати МХДҚ таркибида ишлайди. Ҳукумат куч тизимларига уйларни ва тузумларга бинолар қурмоқда.

Ўтган йили сентябрь ойининг бошида Ташиев республика бўйича МХДҚ учун 50га яқин янги бино қурилганини билдирган. Бироқ шундан бери ҳукумат МХДҚ ва чегара хизматига деб бир қанча объектларни очган.

Шу йилнинг май ойи охирида Ташиев МХДҚнинг янги маъмурий биносининг қурилишига капсула солган.