Бишкекда «Би-2» рок-гуруҳининг концерти ўтмай қолди. Бу мусиқачилар концертини 18-июнда Спорт саройида ўтказишмоқчи эди. Бу ҳақда тадбир ташкилотчиси Vi project kg Инстаграмдаги саҳифасида билдирди.
Би-2нинг концерти бўлмай қолгани ҳақида постКонцерт бўлмай қолгани ҳақидаги постда ташкилотчилар тадбир ўзларига ҳам номаълум сабаблар билан тўхтатилганини ёзишди. Улар сотиб олувчиларга чипталарини қайтариб беришни ҳам ваъда қилишди.
«Бизнинг гуруҳ энди Vi project kz билан ҳамкорлик қилмайди, сабаби уларнинг ҳамкорлик шартлари Қирғиз Республикасининг қонунларига қарши келади. Биз томондан катта иш қилингани учун яна бир марта кечирим сўраймиз», — деб ёзишди улар.
Концерт ташкилотчилари бундан бошқа маълумот беришмади, аммо концерт ўтмай қолгани ҳақидаги билдирувдан кейин Vi project kg’нинг сторисида «солиқ ишларида ҳаққоний бўлган яхши» деб ёзишган.
«Би-2» — 2022 йилнинг 24-февралида Россия Украинага ҳужум қилгани учун Россиядан чиқиб кетган рус рок-гуруҳи. У «Колыбельная» қўшиғига урушга қарши клип олгандан кейин Россиядан чиқиб кетган.
Бироқ Бишкекдаги концертнинг ташкилотчилари тадбир гуруҳнинг урушга қарши позициясидан ёки кимнидир босимидан тўхтатилганини айтишмаган.
«Би-2» ўзи ҳам бу материал чиқарилаётганда Бишкекдаги концертни ўтмай қолишига нима сабаб бўлганини айтмади.
Бунгача қирғиз куч тизимларининг босими сабаб россиялик «Порнофильмы» гуруҳининг Бишкекдаги концерти бўлмаган. Улар концерт бўладиган клубга «куч тизимлари қўрқитиб келишганини» билдиришган. Уларнинг айтишича, концерт тадбирини ўтказиш учун бошқа жойларни излаб кўрган, аммо уларнинг ҳаммасига «концертни ўтказишга ҳеч ким йўл бермаслиги керак деган огоҳлантириш берилган».