Жапаров Иссиқкўлнинг соҳилига тўсиқларни қуришни тақиқловчи фармонга қўл қўйди

147

Президент Садир Жапаров 14-июнда Иссиқкўл вилоятининг турғунларини кўл четига тўсқинликсиз киришини таъминлаш ҳақидаги 2022 йилнинг май ойидаги фармонига ўзгартириш киритган қонунни имзолади.

Янги тузатишда давлат раҳбари Иссиқкўл четидаги тўсиқларни (деворларни, тўрларни, темир тўсиқларни) бузишни ҳамда янгисини қуришни тақиқлашни топширди.

2022 йили чиққан фармонда президент Иссиқкўл четидаги одамларни эркин кириб-чиқишига тўсқинлик қилган, очиқ эшиги йўқ тўсиқларни олиб ташлашни топширган эди. Янги кирган ўзгартиришларда «эшиги йўқ тўсиқлар»  деган сўз чизилди.

Ташкилий ишларни президент вазирлар маҳкамаси зиммасига юклади.

2022 йили президент ўзининг фармони билан Иссиқкўл вилоятининг аҳоли пунктларининг яшовчилари пляж ҳудудларига бепул кира олади деб билдирган. Бундай қарор маҳаллий яшовчиларининг иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилингани айтилган.

14-июнда Жапаров қирғизистонликларни экологияга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга ва чиқиндиларни йиғиб кетишга чақирди, шунингдек Иссиқкўлнинг дам олиш жойларида.

Унинг айтишича, ғаввослар 4 ойда Иссиқкўл тубидан 96 минг метрга яқин тўр, 6 тоннага яқин чиқинди чиқаришган.