«Ақилман» президент лицейи тузилди

108

Президент Садир Жапаров Иссиқкўл вилоятининг Чолпон-Ата шаҳрида “Ақилман” президент лицейини тузиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда 15 июнда давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди.

Фармонда лицей “республика бўйича қобилиятли болаларни ўқитишни ва тарбиялашнинг ягона тизимини тузиш” учун кераклиги айтилган.

Лицейга вазирлар маҳкамаси аниқлаган тартибда умум таълим ташкилотларнинг 6-синфни битирган ўқувчилари қабул қилинади. Ўқувчилар ўзларининг қизиқишларини ҳисобга олиб айрим фанларни ва уларни ўқитиш даражасини ўзлари танлай олишади.

“Ақилман” бевосита Таълим ва фан вазирлигига бўйсунади, лицей ўқитувчиларига эса катта маош тўланади.

Бунгача таълим вазири Канибек Иманалиев яқин йилларда президентга қарашли гимназия қурилишини, бу ерда кам таъминланган иқтидорли болалар ўқишини айтган. Гимназия 220 ўқувчига мослаб қурилиши қўшимча қилинган.