Ватанпарварлар қўллайди — Нарматова баҳсли қонунини чақиртириб олмаслигини билдирди

142

Депутат Надира Нарматова нотижорат ташкилотлар («хорижий агентлар») ҳақидаги қонун лойиҳасини чақиртириб олмаслигини билдирди. Бу ҳақда у 15 июнда Жогорку Кенешнинг йиғинида айтди.

Йиғинда у мазкур қонун лойиҳасини «давлатда тартиб бўлиб», ҳукумат ўлкага маблағ кимдан ва нима мақсадда келаётганини билсин деб таклиф қилганини таъкидлади.

«Мен ортга қайтмайман. Буюрса ватанпарвар депутатлар қўллаб беради. Сабаби давлатнинг ичида темирдек тартиб бўлиши керак», —  деди у.

Нарматова қонун лойиҳаси сўз эркинлигини, нодавлат ёки халқаро ташкилотларнинг ишини чеклашини, инсон ҳуқуқларини бузмаслигини қўшимча қилди.

Надира Нарматова — нотижорат ташкилотлар ҳақидаги қонун лойиҳасининг 30дан ортиқ ишлаб чиқувчиларнинг орасидан асосийси бўлиб ҳисобланади. Бу қонун лойиҳасида Қирғизистонда Россиянинг «чет эллик айғоқчи»деган атамасининг бир турини киритиб, нотижорат ташкилотларга улар амалда бажара олмайдиган талабларни қўйишни таклиф қилмоқда.

Россияда бу каби қонун қабул қилингандан кейин деярлик барча ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари билан мустақил ОАВни ёпилишига олиб келган.

Аввалроқ «Адилет» ҳуқуқ клиникаси бу қонун лойиҳасига изоҳ бериб, бу инсон ҳуқуқлари ва давлат Конституциясини бузишини таъкидлашган.

Қонун лойиҳасини инсон ҳуқуқлари учун халқаро ҳамкорлик (IPHR), Норвегиянинг Хелсинки қўмитаси ва Human Rights Watch каби бир неча халқаро ташкилотлар ҳам танқид қилишган. Улар Жогорку Кенеш депутатларини «ўта репрессив қонун лойиҳасини» ортга қайтаришга чақиришган.

Қонун лойиҳасига танқидлар айтилаётганда вақтда ташаббусчи гуруҳнинг таркибидаги бир неча депутат «хорижий агент» ҳақидаги қонун лойиҳасидаги имзоларини қайтаришларини билдиришган.