«Анадолу»: Орхан Инанди 21 йилга кесилди

165

Анқаранинг (Туркия) жиноят ишлари бўйича Олий суди “Сапат” лицейлар тармоғининг директори Орхан Инандини 21 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Туркиянинг “Анадолу” маълумот агентлиги билдирди.

Маълумотда Инанди “қуролли террористик ташкилотни бошқариш” айби бўйича айбдор деб топилгани айтилади.

 

Инандининг ўғирланиши

Қирғизистондаги “Сапат” билим бериш муассасаларининг асосчиси Орхан Инанни 2021 йилнинг 31 майида ўғирланган. Қирғизистонда у бир ойдан ортиқ қидирилиб, бошқа давлатлардан ҳам Интерпол орқали қидирилган.

Бу орада “Сапат”нинг битирувчилари ва сафдошлари Туркиянинг элчилиги олдида митингга чиқиб, Инанди бу ерда сақланмоқда деб гумонланиб, элчиликни тинтув қилишни талаб қилишган.

1 -июнда президент Садир Жапаров МХДҚ билан ИИВга Инандини топиш учун қўшимча куч жалб қилишни топширган. Кейин Жапаров Туркияга бориб, президент Режеп Эрдоган билан учрашган. Турк ҳукумати олдинроқ Орхан Инандини уларга ўтказиб беришни ва Қирғизистондаги “Сапат” лицейларини ёпишни талаб қилган.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Орхан Инанди қидирилмоқда деб маълумот берганда Эрдоган масалага нуқта қўйиб, Инанди Туркияда эканини билдирган. Аниқроғи, 5 июлда турк бошчиси Инандини Туркияга ўлканинг махсус хизмати олиб келганини айтган. Эрдоган Инандини “ФEТОнинг* Марказий Осиё бўйича бошчиси” деб атаган.

**ФEТО — туркчадан таржима қилганда Fethullahçı Terör Örgütü (Фетхуллахнинг террористик ташкилоти) деган маънони англатади. Туркия ҳукумати диний ташвиқотчи “Фетхуллах Гуленнинг ҳаракатини” 2016 йилдаги тўнтарилишда айблаб, уларни террористик ташкилот деб атаган.

8 июлда МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиев ФEТО ҳақида айтиб, Қирғизистонда “бошқа давлатларнинг сиёсий ташкилоти бўлмаслиги кераклигини” билдирган, бироқ Қирғизистонда бу ташкилотнинг аъзолари бирорта ҳам ноқонуний ишларга аралашгани сезилмаганини таъкидлаган.