Туркиядаги зилзала: Президент ФҲВнинг қутқарувчиларига мукофот топширди

120

Президент Садир Жапаров ФВВнинг ходимларини мукофотлади. Уларнинг орасида Туркиядаги зилзилада қутқариш ишларига кўмаклашганлар ҳам бор. Бу ҳақда 14 июнда давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди.

“Қардош халқнинг бошига тушган бундай оғир мусибатда ёрдам қўлини чўзганлар сафининг бошида қирғиз давлати турди. [...] Қутқарув ишларига борган йигитларимиз вайроналар остида қолган қариндошларига ёрдам беролмай, иложсиз, қийинчиликка учраган турк халқига таянч бўлиб, яқинларини қутқариб, одамгарчилик деган улуғ сифатнинг намунасини кўрсатишди”, – деди у.

Давлат мукофотлари. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати.

Жапаров ФВВ ўз миссиясини юқори даражада бажариб, 60 давлат аъзо бўлган халқаро Фуқаровий ҳимоя ташкилотининг ижройи қўмитасига олти йилдан бери раҳбарлик қилаётганини таъкидлади.

Апрелнинг ярмида Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоган ҳам қутқариш ишларига қатнашган Темирлан Жумамудуновга ва Туркиядаги элчи Руслан Казакпаевга давлат мукофотини топширган эди.

Туркиядаги зилзила

6 февралда Туркиянинг жанубий-шарқида ва Сурияда икки марта кучли зилзила бўлиб, 50 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлиб, юз минглаган одамлар жабрланган. Табиий офат натижасида минглаган бинолар вайрон бўлган.

Қутқарув ишларига кўмаклашиш учун Қирғизистондан 182 қутқарувчи борган. Улар саккиз одамни вайроналар остидан тирик олиб чиқиб, 198 кишини жасадини чиқаришган.

Қирғиз ҳукумати Туркияга ёрдам тарзида 127 бўз уй, 2 кигиз контейнер ва етти стандарт палата юборган. Кейинчалик қирғиз бўз уйларида ўқувчиларга дарс берилаётгани маълум қилинган.

Шунингдек, ҳукумат зилзиладан жабрланганларга ёрдам бериш учун ягона депозит ҳисоб очиб, унга 103 млн сомдан ортиқ маблағ тушгани айтилган.

Зилзилада Туркиянинг Адана шаҳрида яшаган бир қирғиз фуқароси жабрланган ва яна бир фуқаролар вайроналар остида қолиб вафот этгани маълум бўлган.

Муаллиф: Айжамал Бексултанова