МХДҚ: Олабуқа туман прокуратурасининг катта терговчиси 100 минг сом пора олаётганда қўлга олинди

169

Жалолобод вилоятининг Олабуқа туман прокуратурасининг катта терговчиси 100 минг сом пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда 14-июнда МХДҚдан билдиришди.

Маълумотга кўра, гумонланувчи ходим ўзи тенгов қилаётган Олабуқа туман судида кўрилган иш бўйича ижобий қарор чиқариб беришни ваъда қилиб, катта миқдорда пора олаётганда қўлга туширилди.

Сурат: МХДҚ

Ҳозирда тенгов ҳаракатлари давом этмоқда.

19-апрелда Свердлов туман прокурорининг катта ёрдамчиси 5 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда қўлга олинган.

Гумондор Абдубали Борбугулов ўзи тергов қилаётган суд иши бўйича ижобий қарор чиқариш ва ариза эгасига нисбатан судгача бўлган текширувни бекор қилиш учун пора талаб қилган.

Муаллиф: Аида Исрайилова