Арзон турар жой қуришга 100 млн долларлик кредит келишуви биринчи ўқишда қабул қилинди

100

Жогорку Кенеш 14 июнда Қирғизистон билан Саудия ривожлантириш фонди ўртасидаги “Қирғизистонда турар-жойни молиялаш” лойиҳаси бўйича кредит келишувини ратификациялаш ҳақидаги” қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Бу ҳақда парламентнинг матбуот хизмати билдирди.

Иқтисод ва савдо вазирининг ўринбосари Искендер Асикулов фонд лойиҳани амалга ошириш учун 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги насияни йиллик 1,5% кредит комиссияси, 5 йиллик имтиёзли 25 йиллик муддатга беришини айтиб берди.

“Қирғизистондаги турар-жойни молиялаш” лойиҳаси бўйича майдони 40 кв метрдан 85 кв метргача 3 минг арзон турар-жой қуриш режалаштирмоқда. Ҳукумат лойиҳани 2028 йилнинг охиригача битириш ниятида.

Давлат ипотека компанияси бу лойиҳада киритилган маблағларнинг оператори бўлади, ер участкаларини беради ва “Менинг уйим 2021-2026» дастури бўйича кейин фуқароларга сотиб олиш шарти билан ижарага берилувчи арзон турар-жойнинг қурилишини молиялайди.

Саудия ривожлантириш фонди Қирғизистонда қулай турар-жой қуриш учун 100 млн доллар беришини президент Садир Жапаровнинг Саудия ривожлантириш фондининг ижрочи директори Султан Абдурахман Ал-Маршад билан учрашувида маълум бўлган.

Қулай турар-жой

Бунгача давлат ипотека компаниясидан республиканинг барча ҳудудларида “Имтиёзли ипотека” (йилига 4%) ва Бишкек ва Ўш шаҳарларида “Қулай ипотека” (йилига 8%) йўналиши бўйича ипотека насияларни бериш тўхтатилганини билдиришган. Ҳукумат молиявий ресурсларни арзон турар-жойлар қуришга йўналтириш қарорини қабул олгани айтилган.

Қуриб битилгандан кейин бу уйлар “Менинг уйим 2021-2026» дастури асосида сотиб олиш имкони билан ижарага берилади. Бундай хонадонларнинг бир кв метри 550 долларгача баҳоланади.

Апрель ойининг ярмида президент Садир Жапаров Бишкекда “Менинг уйим 2021-2026» дастури асосида амалга ошириш режалаштирилаётган 6 мингдан ортиқ уйнинг қурилиши бошланганини билдирган. У олдинда бундай уйларнинг қурилиши барча ҳудудларда давом этишини таъкидлаган.