Орунбеков: Ўзбекистон Кампирободнинг Қирғизистондаги ҳудудига ҳеч қандай дам олиш жойини қурмайди

Кампиробод сув омбори. Сурат интернетдан олинди.

Президент администрациясининг ахборот сиёсат хизматининг етакчиси Дайирбек Орунбеков Ўзбекистон Кампиробод сув омборининг Қирғизистондаги ҳудудига “ҳеч қандай дам олиш маскани, курорт қурмайди” деб ишонтирди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқларда “ёлғон маълумот” тарқаётгани 13 июнда билдирди.

“Шартномада кўрсатилган нормалар бузилмайди. Сув омборининг платинасини бошқариш тенг икки давлатнинг назоратида бўлади. Қирғизистон томондаги ҳудуднинг яшовчилари сувдан фойдаланиш, чўмилиш ва фойдаланишга чеклов бўлмайди”, — деди у.

Шунингдек, Орунбеков ижтимоий тармоқларга “ёлғон маълумот тарқатганлар — айрим сиёсий гуруҳларнинг тарафдорлари” деб ҳисоблайди.

“Бундай маълумотни тарқатиш билан халқда норозилик кайфиятини уйғотувчи чақириқлар қилишмоқда. Махсус провокацион маълумотларни тарқатиш ёрдамида ўзларининг мақсадларини амалга оширишни кўзлашади”, — деди у.

Кампирободга курорт қуриш бўйича бунгача “Кабарлар” нашрининг янгилигида айтилган. Материал “Ўзбекистоннинг Кампирровот ҳудудида 250 миллиард сўмга пляж қурилмоқда” деган мавзу билан берилиб, аммо кейин ўчирилган. “Клооп”нинг маълумот таҳлилчилари “Кабарлар” таянган маълумот 2021 йилги эканини ва унда Ўзбекистон ҳудуди ҳақида сўз бўлганини аниқлашган.

Ўтган йилнинг ноябрида Жогорку Кенеш қирғиз-ўзбек чегараси бўйича келишувни ратификациялаётганда МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев ҳам депутатларга “Ўзбекистоннинг сув омбори атрофига сайёҳлик марказини қуриш нияти йўқ, бу фақатгина провокационларнинг сўзи” деб ишонтирган.

Кампирободнинг атрофига курорт қуриш ҳақида

Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасида Кампиробод сув омбори бўйича шартномага ўтган йили имзо қўйилган. Чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича комиссия бошида МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев турган.

Қирғиз жамоатчилиги Кампиробод шартномасининг атрофида уу-дуу бўлишган. Ўзган туманининг Ерга жойлаштириш бўйича қўмитаси бошчисининг собиқ ўринбосари Акил Айтбаев “Ўзбекистонда ўзбек тилида рекламалар кетяпти: улар сув омборига курорт қурамиз дейишяпти” деб билдирган.

Кейин ўзбекистонлик сиёсий эмигрант, Erkin Oʼzbekiston ҳаракатининг асосчиси Хасанбой Бурханов “Клооп”га қирғиз ҳукумати инкор қилаётган сув омборининг ёнидаги курорт ҳудуди лойиҳаси ҳақида маълумот берган.

“Андижон сув омборининг (таҳр: Кампирободни Ўзбекистон шундай атайди) атрофига ҳам курорт қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ОАВдан ва бу ҳолат билан яқиндан таниш бўлган одамларнинг ўзларидан эшитганман”, — деган у.

Шунингдек у 2018-йили Ўзбекистон ўзининг 18 сув омборини экотуризм учун очганини таъкидлаган. Унинг айтишича, тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар сув омбори атрофидаги ерларни узоқ муддатга ижарага олиб, курортларни, йўлларни қуриб, сув омборларига экотурлар ташкил қилишга рухсат олишган.

“Рўйхатга эътибор бериш керак: биринчи босқичда Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида жойлашган сув омборлари очилган. Андижон вилоятида эса Кампирободдан бошқа сув омбори йўқ. Ўзбекистоннинг расмий ҳужжатларида бу сув омбори Андижон сув омбори дейилади”, — деган у.

Кампиробод атрофидаги можаро

Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 30 га яқин фаол ва сиёсатчи ҳибсга олинган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари уларни “оммавий тартибсизлик уюштиришга тайёргарлик кўрганликда” айблаган.

Ҳибсга олинганларнинг аксарияти ҳамон қамоқда. Улар ўзларининг айбсиз эканликларини айтишмоқда. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва маҳбусларнинг яқинлари буни сиёсий таъқиб, деб атамоқда.

2023 йил январь ойида ИИВ Кампиробод ишига мутлақо махфий мақом берган ва бу эса бир қатор юристларнинг норозилигига олиб келган. 15 мартда Бишкек шаҳар суди махфий муҳрни қисман олиб ташлаган.