«Шу учинчи ҳодиса». ОАВ Бишкекда россиялик фаол қўлга олинганини ёзди

135

Қирғизистонда россиялик сиёсий фаол Алёна Крилова қўлга олинди. Sota нашри Бишкекдаги уч маълумот манбасига таяниб, фаол 4-июнда қўлга олинганини, аммо бу ҳақда бир ҳафта ўтгандан кейин маълум бўлганини ёзди.

«Крилова Бишкек марказида айланиб юрганда Россияга ўтказиб бериш учун ушланган: бу ерда (Россияда) унга нисбатан “экстремистик жамоатчилик тузиш” моддаси билан жиноят иши қўзғалган», — деб ёзди нашр.

Sota медисининг маълумотига кўра, Крилова Россиядаги «Инсон ҳуқуқлари учун» («За права человека») ҳаракатининг собиқ матбуот котибаси ва рус ҳукумати экстремистик деб топган «Солчул каршылык» («Левое сопротивление») ҳаракатининг аъзоси.

Нашр фаол ҳозир Қирғизистондами ёки рус томонга ўтказиб берилдими, номаълумлигини таъкидлади.

Бу июнь ойида Қирғизистонда россиялик сиёсий фаоллар қўлга олинган учинчи ҳолат.

6-июнда ҳарбий комиссариатни ёқиб юборишда айбланган, урушга қарши фаол Алексей Рожков Қирғизистонда қўлга олингани маълум бўлган. Алексей ўзи МХДҚнинг ходимлари «агар ҳамкорлик қилмасанг, қийнаймиз деб қўрқитишганини» айтган.

9-июнда Бишкекда россиялик «Левый блок» жамоат ҳаракатининг фаоли Лев Скорякин қўлга олингани маълум бўлган. Россияда унга нисбатан Москванинг жанубий-ғарб округидаги ФСБ бўлими биносининг олдида норозилик [урушга қарши] ўтказгани учун жиноят иши қўзғалган. У ҳам бир фаол билан бирга репрессияга қарши «ЧК куни билан» ( «С Днем ЧКиста») деган ёзуви бор баннерни ушлаб турган эди.