Журналист Исаков уни урган Ўш пансионатининг собиқ етакчисига қарши милицияга ариза ёзди

104

Маълумот 16:10да янгиланди

12-июнда суриштирувчи журналист, блогер Идирис Исаков Ўш пансионатининг хусусийлаштирилган мулклари ҳақида материал тайёрлаётганда муассасанинг собиқ раҳбари Маматкарим Койчукулов томонидан калтакланди. Маълумотни «Клооп»га журналист ўзи тасдиқлади.

«Воқеа ҳозиргина бўлди. Милиция чақирдик, кўрсатма беряпман. Ҳозир яхшиман», — деди Исаков.

Журналист 12-июнда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига видео жойлаган. Унда Ўш пансионатининг собиқ директори Койчукулов журналистни бетига бир марта уриб, «Гувоҳноманг борми? Кўрсат! Мени видеога олишга нима ҳақинг бор?» деб бақириб, муштлашга ҳаракат қилганини кўриш мумкин. Исаков эркин журналист эканини ва «тасвирга олишга ҳаққим бор» деб жавоб берган.

Ўш шаҳар милицияси эса ҳозирда журналистнинг танасидан олинган жароҳатини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланиб, терговгача бўлган текширув ишлари бошланганини билдирди. Терговнинг натижаси билан қўшимча маълумот берилади.

Аввалроқ, 8-июнда Исаков Ўш шаҳридаги пансионат хусусийлаштирилиб, қаровсиз қолгани ҳақида «Етакчиларга ем бўлган пансионат» номли материал чиқарган.

Унда 2003 йили 24 гектар майдонга эга пансионатнинг ҳозирги майдони 21 гектарни ташкил қилиши аниқ бўлган. Бундан ташқари, суриштирувда давлат тасарруфидаги дам олиш мақсадида очилган бинолар чойхона, устахонага айланиб, ижарага берилгани маълум бўлган.