Президент администрацияси матбуот хизматининг етакчиси Дайирбек Орунбеков Иссиқкўл вилоятида маҳаллий дўконларда мижозларга полиэтилен пакет бериш тақиқланганини билдирди. Бу ҳақда у 31 майда Фейсбук саҳифасига ёзди.
«Чолпон-Атада кичик дўконга кириб савдо қилсам пакет бермади. Билсам, вилоят бўйича елим халталардан фойдаланиш тақиқланибди.
Ҳар ким аввалгидай матодан тайёрланган халталарни тикиб олиб фойдаланишади, каттароқ дўконларда қоғоз пакетлар берилар экан. Атроф-муҳитни ифлослаган елим халталардан фойдаланишдан воз кечиш, бошқа ҳудудларда ҳам бўлса» , — деб ёзди у.
«Клооп» Дайирбековнинг билдирувини тасдиқлаш учун президентнинг Иссиқкўл вилоятидаги мухтор вакили билан боғланишга ҳаракат қилди. Аммо имкони бўлмади.
Аввалроқ вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Бакит Торобаев президент топшириғи билан вазирлар маҳкамаси секин-асталик билан полиэтилен халтадан қоғоз халталарга ўтишини билдирган.