Парламентда Конституциявий суд раҳбарини истеъфога чиқариш таклиф қилинди

123

Парламентнинг 1-июн куни бўлиб ўтган йиғилишида бир қанча депутатлар Конституциявий суднинг Жогорку Кенеш Регламенти нормаларидан бирини Конституцияга зид деб тан олиш ҳақидаги қарорини танқид қилди. Гап парламентнинг депутатига  жиноий иш қўзғатиш қарорини бош прокурор депутатларни кўпчилигининг розилиги билангина қабул қилади деб ёзилган ҳақида кетмоқда.

Депутат Жанар Акаев парламент Конституциявий суднинг қарорига керакли даражада муносабат билдирмаганини таъкидлади. Унга кўра, энди депутатлар ўз Регламентига ўзгартиришлар киритишлари керак.

Бундан ташқари, Акаев Конституциявий суд раҳбари Эмил Осконбаевни ишдан бўшатишни таклиф қилган.

«Бош қонунда ёзилган, депутатларни айтган сўзи учун тазйиққа олиш мумкин эмас деб. [...] Энди нима қиламиз? Энди чорва хўжалигидан бошқа гапни айтамизми ё нима қиламиз?» — деб сўзини якунлади депутат. 

Халқ депутати Суюнбек Ўмурзоқов ҳам Конституциявий суд қарорини танқид остига олиб, «қонунларни резина қилиб, истагандек чўзиб, ҳар ким ўзи хоҳлаганча талқин қилаётганини» таъкидлади. У Ўсконбаевни изоҳ бериш учун парламентга таклиф қилишни таклиф қилди.

Бир кун аввал депутат Адахан Мадумаров ҳам Конституциявий суд қарори ҳақида гапирган эди. 31 май куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида у бундай қарор уни жиноий жавобгарликка тортиш учун махсус қабул қилинганини айтган. 

Парламентнинг 31 май куни бўлиб ўтган йиғилишида улар Мадумаровни оммавий тартибсизликлар тайёрлаш ва ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олиш (278 ва 326-моддалар), шунингдек, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (338-модда) бўйича жиноий жавобгарликка тортмоқчи экани маълум бўлди. Бош прокурор Қурмонқул Зулушев депутатдан дахлсизликни олиб ташлашни сўраб парламентга мурожаат қилган.

Конституциявий суд матбуот хизмати депутатларнинг баёнотларини шарҳлар экан, Жогорку Кенеш Регламенти бўйича қарор коллегиал ва асосли қабул қилинганини таъкидлади. Конституциявий суд қарорни қабул қилишда тартиб-таомиллар бузилмаганини ва Конституциявий суднинг ҳужжатлари якуний ҳисобланади ва шикоят қилиниши мумкин эмаслигини қўшимча қилди.