Парламент тўққизта қирғиз-рус мактаби қурилиши бўйича келишувни ратификация қилди

131

Жогорку Кенеш Қирғизистон ва Россия ўртасидаги Қирғизистонда тўққизта мактаб қуриш ҳақидаги келишувни 1 июнда ратификация қилди. Бу ҳақда парламент матбуот хизматидан билдиришди.

Қонун лойиҳасига кўра, мактабларда дарслар рус тилида ўқитилади. Йиғилишда таълим вазири ўринбосари Уланбек Усеков барча вилоятларда ҳамда Бишкек, Ўш шаҳарларида мактаблар босқичма-босқич қурилишини маълум қилган.

Мактабнинг лойиҳа қуввати 1224 ўқувчи ўринга мослаштирилди.

«2023 йили Бишкек, Боткен ва Қоракўл шаҳарларида биттадан мактаб қуриш режалаштирилган. «Барча мактаблар бир хил турда бўлади ҳамда бассейн билан жиҳозланади», — деди Усеков.

Унинг қўшимча қилишича, мактабларда таълим мутлақо бепул бўлади. Мактабларда ишлайдиган ўқитувчилар Россиядаги ўқитувчилар билан бир хил маош олади.

Россия Қирғизистонда тўққизта мактаб қуришини 2022 йил августида маълум қилган. Унда таълим вазирлиги мактабларда ўқитиш рус тилида бўлади, керак бўлса қирғиз тилида синфлар очилишини, ўқитувчилар Россиядан махсус тайёргарликдан ўтишини билдирган.

Қурилишни Россия ҳукумати назорат қилади ва мактаб қуриб бўлингандан сўнг Қирғизистон томонга топширади