Кампиробод иши бўйича қўлга олинганлар 19 майдан бошлаб яна очлик эълон қилишди. Улар Қийноқларни олдини олиш миллий марказига ва ҳақиқатчига мурожаат қилишди.
Улар етти ойдан бери қамоқда ноқонуний ўтирганини айтиб, аввалги қамоқхоналаридан бошқа хоналарга ўтказишганини айтишди.
«15 майда Равшан Жээнбековни, 17 майда Илгиз Шаменовни ҳам бошқа қамоқ бўлимларига асоссиз ўтказишди, Атай Бейшенбек ўғлини 18 майда уч кунга жазо хонасига қамашди. Биз бу ҳаракатларни ўз фикримизни очиқ билдирганимиз учун бизга қарши олиб борилган маънавий-руҳий босим ва сиёсий таъқибнинг ифлос йўли деб ҳисоблаймиз» — деб таъкидлашди улар.
Қамоқдагилар «бундай ифлос сиёсий таъқибга қарши» қуйидаги талаблар билан очлик эълон қилишди:
- Кампирободчиларга бўлаётган маънавий-руҳий босим тўхтатилсин.
- Равшан Жээнбеков, Илгиз Шаменов, Атай Бейшенбек ўғлиги аввал ўтирган қамоқ бўлимларига қайтарилсин ва тез-тез қамоқ бўлимларига ўтказишлар тўхтатилсин.
Кампиробод иши
2022 йилнинг октябрида Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 30га яқин фаол ва сиёсатчи қўлга олинган. Куч органлари уларга «Оммавий тартибсизлик уюштиришга тайёргарлик кўрган» деб айб қўйишган.
Уларнинг кўпи асоссиз қамалганини айтиб, очлик эълон қилиб, ноябрда бошланган акция декабрнинг охиригача давом этган. Айримлари суд мажлисларида ҳушини йўқотса, бошқалари аҳволи оғирлашиб кетгани учун касалхонага ётқизилган.
Қўлга олинганларнинг бари Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга ўтишини очиқ танқид қилишган, улар шу очиқ айтган сўзлари ўзларини қамоққа олишга асос бўлган дейишади.
Фаол, сиёсатчиларни қўлга олинишини бир қанча депутатлар айблаб, Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Қирғизистон ҳукуматидан қўлга олинганларнинг барчасини озод қилишга чақирган.
Муаллиф: Айжамал Бексултанова