Амангелдиев: Санкцияли товарларни Россияга реэкспорт қилишда Қирғизистоннинг ҳиссаси оз

158

Иқтисод вазири Данияр Амангелдиев санкцияли товаларни Россияга реэкспорт қилишда Қирғизистоннинг ҳиссаси минимал эканини билдирди. Бу ҳақда у Issyk-Kul ITF 2023 халқаро сайёҳлик ярмаркасида журналистларга айтди.

«Халқаро рейтингдаги агентликлар бор, улар санкциядаги товарларни (Россияга — таҳр.) реэкспортига алоқаси бор айрим давлатларни [таҳлил] қилишган. Биз ўз сайтимизга жойлашга тайёр турган бу текширувда Қирғизистоннинг реэкспортга ҳиссаси минимал эканини айтиб туради», — деб таъкидлади Амангелдиев.

Шунингдек, у ЕИнинг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан ва АҚШнинг молия вазирлигининг вакиллари Бишкекка келганда қирғиз томон бир мақсадда фойдаланилувчи товарлар Қирғизистонда Эксперт назорати ҳақидаги алоҳида қонун билан изга солиншини, бу бўйича товарни алоҳида назоратга олиш кўзда тутилганини айтиб берди.

«Улар бизга бу рўйхатни кенгайтиришинглар керак, деган таклифни айтишган. Биз бу масалани кўриб чиқишга тайёрмиз деган эдик», — деб билдирди у.

Амангелдиев Қирғизистон ЕИ билан АҚШнинг вакилларига маълумотлар билан бўлишиб туришга тайёрлигини билдирганини ҳам қўшимча қилди.

«Бизнинг савдо йўналишимизда тақиқланган товарларнинг экспортини ёки реэкспортини кўрсатиб турган санкцияли товарлар йўқ», — деб таъкидлади вазир.

Рус армиясининг Украинага кенг кўламли ҳужуми 2022 йилнинг 24 февралида бошланган, Россия у ерда бошлаган уруш ҳамон давом этмоқда.

Ҳарбий ҳужумни ғарб давлатлари қоралаб, Россияга нисбатан кўплаган санкцияларни киритишган. Бундан ташқари, ғарб давлатлари Россияга ёрдам берган давлатларга ҳам санкциялар киритилишини бир неча марта айтишган. Бу рўйхатга биринчи бўлиб Лукашенко бошчилигидаги Беларус мамлакати кирган. Лукашенко Путинни қўллаб, қолаверса Украинага ҳужум қилиш учун ўз ҳудудидан йўл очиб берган.