Туркиядаги президент сайлови: Иккинчи босқич ўтказилиши мумкин

142
Сурат: BBC турк хизмати

14 майда Туркияда президентлик сайлови ўтказилиб, «Анадолу» ахборот агентлиги эълон қилган дастлабки натижалар бўйича номзодларнинг бирортаси ҳам овозларнинг 50%ли бўсағасидан ўтмаган.

Маълумотга кўра, 15 майга кўра давлат бўйича овозларнинг умумий 99,20% саналди. Президентлик сайловида Туркиянинг амалдаги раҳбари Режеп Тайип Эрдоган 49,30% овоз билан олдинда келмоқда.

Иккинчи ўринда 44,97% овоз билан олти партиядан иборат муҳолифатдаги «Миллий альянс»нинг номзоди Кемал Киличдарогли бор.

BBC турк хизмати президентлик учун курашаётган икки номзод ҳам сайловнинг иккинчи босқичига тайёрлигини ёзди. Биринчи босқичдаги сайловнинг охирги натижаси 19 майда Туркиянинг Олий сайлов кенгаши томонидан маълум қилинади.

Бу орада президентликка номзод мухолифатчи Киличдароглу ва унинг тарафдорлари 15 майда сайлов натижасини ҳисоблашда тўсқинликлар бўлаётганини айтишди. Сиёсатчи бундай қадамларни «манипуляция» деб, Олий сайлов кенгашини «масъулиятли бўлишга» чақирди.

«Биз кўп овоз олган урналарга қайта-қайта шикоят билан қаршилик билдириб, тизимни блоклаяпмиз. Масалан, Анқарада 300 урна, Истанбулда 783 урнада зўрлаб норозилик билдиришмоқда. Бир урнага олти, ўн бир марта шикоят қилган ҳолатлар бўлди. [...] Биз буни шунчаки битириб қўйишга йўл бермаймиз», — деди Киличдароглу.

Туркиянинг амалдаги бошчиси Эрдоган «сайловни тинч ва осойишта демократиянинг катта байрами сифатида ўтиши — ўлкани демократик томондан етуклигининг кўриниши» деб билдирди.

Туркияда ўн учинчи марта президентлик ва 28 марта парламент сайлови ўтди. Туркиянинг Олий сайлов комиссиясининг маълумотига кўра, президентлик сайловига тўрт номзод қатнашди. Улар: амалдаги президент Режеп Тайип Эрдоган, мухолифатчи Кемал Киличдароглу, Мухаррем Инже ва Синан Оган.