ТИВ раҳбари: Бизда Россия билан ҳамкорлик қилишга тўсиқлар йўқ

121

Қирғизистоннинг ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев ғарб томондан санкциялар кириши мумкин дейилаётган сўзларга қарамай Қирғизистоннинг Россия билан ҳамкорлигида унчалик муаммоларни кўрмаганини билдирди. Бу ҳақда ТИВ бошчиси «Россия 1» телеканалининг журналистига айтди.

«Биз стратегик ҳамкормиз. Бизнинг ҳамкорлигимиз учун ҳеч қандай тўсқинликлар йўқ. Бизнинг ғарбдаги ҳамкорлар санкциялар бўлиши мумкин демоқда, аммо ўз қоидаларимиз билан кетяпмиз ва муаммолар йўқ», — деди Кулубаев.

Қирғиз ҳукумати рус армияси 2022 йилнинг 24 февралида Украинага ҳужум қилганига қарамай, Россия билан иқтисодий ҳамкорлигини давом эттиришини кўп марта айтган.

Охирги марта президент Садир Жапаров Россия давлат Думасининг Федерал йиғинининг раиси Вячеслав Володин билан учрашувда Қирғизистон Россия билан савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлашга ва ривожлантиришга алоҳида эътибор беришини айган.

Бундан ташқари, КХШТ ва ЕОИИга аъзо Қирғизистон, британиялик The Economist журналининг маълумотига кўра, «Россиянинг дўстлари» рейтингида учинчи поғонага чиққан.

Экспертлар Қирғизистон Россияга ғарб санкцияларини чеклаб ўтишга ёрдам бермоқда деб тахмин қилишмоқда. Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг маълумотига кўра, сўнгги йили Россияга қилинган реэкспортдан Қирғизистон 36 млрд сом фойда кўрган.

Бу орада Ғарб ва Евроиттифоқ давлатлари Қирғизистон ҳукуматига санкцияларни четлаб ўтишда Россияга ёрдам беришга имкон бермаслик ҳақида огоҳлантиришган.

Бундан ташқари, президент Садир Жапаров Россия президенти Владимир Путиннинг ҳарбий жиноятлари учун қамоққа олишга ордер чиққанига ва ғарб давлатларининг огоҳлантиришга қарамай, Путинни Бишкекка расмий ташриф билан келишга чақирган. Путин таклифни қабул қилган.