Ислом ривожлантириш банки Суусамир — Талас — Тараз йўлини таъмирлашга 50 млн доллар ажратади

148

Ислом тараққиёт банки Суусамир – Талас – Тараз автойўлини реконструкция қилиш учун Қирғизистонга 50,2 млн доллар беради. Бу ҳақда вазирлар маҳкамасининг сайтида маълум қилинди.

Саудия Арабистонида бўлган учрашувда томонлар вазирлар маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари Адилбек Касималиев билан Ислом тараққиёт банкининг президенти Мухаммад бин Сулейман Аль-Джассер келишувни имзолашди.

Маълум бўлишича, улар биргаликдаги лойиҳаларни муҳокама қилиб, ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича суҳбатлашишган.

«Томонлар Қирғизистон билан Ислом тараққиёт банки ўртасидаги 2023-2027 йиллардаги ҳамкорлик стратегиясини тез орада ишлаб чиқиш ва имзолаш зарурлигини таъкидлашди», – дейилади вазирлар маҳкамасининг сайтида.

Бунгача иқтисод вазирлиги банк бу суммани 25 йилга насияга беради деб билдирган. Реконструкция талаб қилинган ҳудуд 93 чақиримни ташкил қилади. Мазкур йўл Талас вилоятидан бошланиб, Кара-Буура, Манас ва Бакай-Ата туманларини ўз ичига олади.

Вазирликдан Суусамтр— Талас — Тараз йўлини реконструкция қилишнинг тўртинчи фазасининг умумий баҳоси 105,2 млн долларни ташкил қилишини қўшимча қилишган.

21 февралда транспорт вазирининг ўринбосари Акунали Досалиев парламентнинг транспорт қўмитасининг йиғинида вазирлик бошқа донорлардан насия олишни режалаштираётганини айтган.

Досалиевнинг айтишича, Саудия тараққиёт фондидан 30 млн доллар, ОПЕК халқаро тараққиёт фондидан — 15 млн доллар насия олиш режалаштирилмоқда.