Икки кадр билан: Садир Жапаров аёли билан Asia Mall савдо марказида бўлди

121

Пезидент Садир Жапаров биринчи хоним Айгул Жапарова билан 14 майда Бишкекдаги Asia Mall савдо марказига борди. Давлат раҳбарининг суратлари савдо марказининг инстаграм саҳифасида эълон қилинди.

Сурат: Савдо марказининг инстаграм саҳифасидан

Суратларнинг бирида президент аёли билан овқатланиш жойида ўтириб, савдо марказига келганлардан бири билан суҳбатлашаётганини ва дастурхонда KFC маҳсулотларини кўриш мумкин. Қолган икки суратда савдо марказининг меҳмонлари давлат раҳбари ва биринчи хоним билан суратга тушган.

Сўнгги марта президент 2022 йили январь ойида Бишкекдаги «Чинар» универмагига борган. У савдо марказини айланиб, бир неча бутикларга кириб, уларнинг биридан ўзига қуёшдан сақловчи кўз ойнак сотиб олган